UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади Янгиликлар

Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади

Энг машҳур инсайдер Фабрицио Романо экани ҳеч кимга сир эмас.

Аммо бу мақом италияликни можародан ҳимоя қилолмади. Сўнгги можаро "Леванте" футболчиси Этта Эйонг атрофида келиб чиқди.

Сўнгги пайтларда унинг ЦСКА Москвага кўчиб ўтиши ҳақида миш-мишлар кучайди. Бироқ камерунлик футболчининг ўзи РПЛга боришдан бош тортган — у у ерда ўзини ривожлантириш учун истиқбол кўрмаяпти. Айни пайтда клуб "армиячилар"нинг 30 млн евро миқдоридаги таклифини қабул қилган.

Бу воқелик фонида чемпионатда "Вильярреал"га қарши сўнгги ўйинда Эйонг захирада қолди ва Романо бу ҳолат айнан трансфер масаласи билан боғлиқлигини айтди. "Леванте" бош мураббийи Луиш Каштру эса бу назарияни ва италияликнинг фикрларини кескин рад этди:

"Мен Фабрицио Романони шахсан танимайман, лекин агар шу сабаб бўлганида, нега у кейинроқ майдонга тушди? У Эспига нисбатан жуда ноҳақлик қилди. У фантастик ўйин ўтказди, кейинги ўйинларда ҳам ўйнаса арзийди. Этта тактик сабабларга кўра захирада қолганди.

Маълумки, товон пулини тўлаш керак эди, аммо клуб менга "агар у сенга керак бўлса, ҳеч қандай муаммо йўқ", деди. Шунинг учун мен уни майдонга туширдим. Агар у бошланғич таркибда бўлмаган бўлса, бу фақат тактик сабабларга кўра. Агар Фабрицио мени таклиф қилса, мен унга тактик жиҳатларни тушунтираман", – деди Каштру.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика