UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  1 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  3 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  7 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  4 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  14 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  9 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4

Иван Соловьёв: “Таркиб бўйича ҳаттоки, “Пахтакор”дан ҳам кучлимиз” Янгиликлар

Иван Соловьёв: “Таркиб бўйича ҳаттоки, “Пахтакор”дан ҳам кучлимиз”

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” таркибида бир қатор хорижлик футболчилар тўп суришади. Улардан бири маҳоратли россиялик ярим ҳимоячи, майдондаги фаол ҳаракатлари билан ажралиб турувчи Иван Соловьёв.

"Навбаҳор" аъзолари Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) томонидан машғулотлар ўтказишга рухсат берилганидан сўнг, яъни 30 май кунидан бошлаб, Суперлига 4-тури доирасидаги сафарда Қаршининг “Насаф” клубига қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни бошлашди. “Лочинлар”нинг навбатдаги машғулоти якунига етгач, Иван Соловьёв билан суҳбат уюштирдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Машғулотларнинг бошланиши, клуб қароргоҳидаги карантиндаги ҳаёт, карантиндан кейинги футбол, сенсация борасида


Худога шукр, 30 майдан машғулотларни ҳам бошлаб олдик. Тўғриси, барчамиз машғулотларни соғингандик.

Очиғини айтсам, карантин янги бошланганида бироз зерикдим. Бироқ кейинчалик клуб қароргоҳидаги жамоадошларим – Игорь Голбан, Руслан Болов, Павел Голишев ва Амирбек Жўрабоев билан стол тенниси, PlayStation ўйнадик. Шунингдек, ҳар биримиз мураббийлар штаби белгилаб берган жадвал асосида барчамиз ўз хонамизда якка тартибда шуғулландик.

Карантиндан кейинги футболда ўзгаришлар бўлиши ёки йўқлиги борасида тўхталадиган бўлсам, барчаси машғулотлар учун ажратилган муддат давомида жамоаларнинг бўлажак учрашувларга қандай тайёргарлик кўрганликларига боғлиқ бўлади. Бундан самарали тарзда фойдаланган футболчилар яна аввалгидек ўйин намойиш эта олишади, бошқалар эса...

Умуман олганда, ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли юқори.

13 июндан рестарт оладиган чемпионат баҳсларида сенсациялар юз бериши борасида тўхталадиган бўлсам, футболда бундай ҳолатлар доимо юз беради. Масалан, ҳаттоки, жамоа юқори даражада ўйин намойиш этаётганида ҳам мағлубиятга учраши мумкин.

Лекин менимча, “Пахтакор”нинг битта баҳсда енгилиши сенсацияга кирмайди. Сенсация сифатида ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ҳамда кутилмаган бирорта жамоанинг чемпион бўлишини киритиш мумкин.


Биринчи давра ўйинларининг мухлисларсиз ўтиши, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси тўғрисида


- Биринчи давра баҳсларининг томошабинларсиз ўтказилиши тўғрисида нима дейишим мумкин? Наманганда футболга қизиқиш кучли ва мухлислар жамоамизни ҳар бир ўйинда ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаб туришади ҳамда биз - футболчилар бундан руҳий ва жисмоний куч-қувват оламиз.

Шундай бўлса-да, яна бир марта такрорлайман, барчаси жамоаларнинг бўлажак ўйинларга қандай тарзда тайёргарлик кўришига ҳам боғлиқ.

Айни пайтда телевизор орқали қайси чемпионат баҳсларини намойиш этишса, ўша ўйинларни томоша қиляпман ҳамда улардан шундай хулосага келяпманки, баҳслар худди жамоалар ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишаётгандек тарзда ўтмоқда. Барибир мухлислар билан ўйнашнинг гашти ўзгача.

Жамоамизга 1-давра учрашувларида ишқибозларнинг йўқликлари етишмаслиги мумкин. Аммо наилож, инсон соғлиги барчасидан муҳим саналади ва барчамиз бунга амал қилишимиз шарт ҳамда майдонда мухлисларнинг ғойибона қувватлашларини ҳис этган ҳолда, ўйнаймиз.

Жамоамизнинг олдига жорий мавсумда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилгани тўғрисида тўғрисида тўхталадиган бўлсам, айни пайтда “Навбаҳор”да тажрибали ва маҳоратли футболчилар кўпчиликни ташкил этади ҳамда таркиб бўйича ҳаттоки, “Пахтакор”дан ҳам кучлимиз, десам ҳам бўлаверади.

Шундай экан, жорий мавсумда чемпионлик унвони ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга қодирмиз, албатта.

Фақат бунинг учун нафақат футболчилар, балки клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, ишчи-ходимлар, шунингдек, мухлислар, яъни барча бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилиши лозим. “Пахтакор” ўтган мавсумда айнан шунинг эвазига чемпион бўлди.

Бу йил Ўзбекистон кубогининг финал ўйини Наманганда, биз учун қадрли майдонда бўлиб ўтиши ҳам жамоамизга қўшимча имконият тақдим этади. Боиси, наманганлик 15-20 минг нафар мухлиснинг “Навбаҳор”ни олқишлаб, олдинга ундаши ҳар қандай рақиб жамоа аъзоларида босим пайдо қилади. Шундай экан, ушбу имкониятдан самарали тарзда фойдаланишга интиламиз ҳамда нафақат совриндорлар сафидан ўрин олган ҳолда, балки, биллур совринни ҳам қўлга киритиб, ишқибозларга қувонч улашиш ниятидамиз.


Мухлисларга тилаклар


Ишқибозлар биринчи давра ўйинларини телевизор орқали томоша қилишади. Иккинчи даврадан бошлаб, мухлислар учрашувларни бевосита стадионларда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади, деган умиддаман.

Асосийси, ишқибозлар бахтимизга доимо соғ-саломат бўлишсин ва жамоамизни доимо қўллаб-қувватлаб туришаверсин.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика