Иван Бошкович: "Қийин ғалабага эришдик"
05 апр 2024 22:28
Янгиликлар
Иван Бошкович: "Қийин ғалабага эришдик"
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жамоа аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Қийин учрашув ўтказдик. Футболчилар ҳар бир вазият учун жиддий меҳнат қилишди.
Бугун 3 та легионер футболчи билан ҳаракат қилдик. Таркибда ёш футболчилар ҳам бор. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик, вазиятларни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда ҳужумларга камроқ ўтдик.
Ишлашда давом этамиз. Олдинда бизни осон бўлмаган ўйинлар кутиб турибди. 14-санада Фарғонада "Қўқон-1912"га қарши Ўзбекистон кубоги учрашувида майдонга чиқамиз" -дейди Иван Бошкович.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар