Иван Бошкович: "Қизил карточка ўйиннинг энг муҳим вазияти бўлди, "Қўқон-1912"га омад тилайман"

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2025, 18:10
"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

"Барчага хайрли кун. Бугун камчиликда бўлсак ҳам боримизни бердик. Аммо рақиб сондаги устунликдан фойдаланиб ғалаба қозонди. Бизда ҳам голли вазиятлар бўлди, аммо ўхшамади. Қизил карточка менимча йўқ эди. Бу ўйиннинг энг муҳим вазияти бўлди. "Қўқон-1912" плей-оффга тушиб қолмаслик учун катта мотивация бор эди. Қайтараман, биз ҳам охиригача курашдик ва максимум куч билан ўйнадик.

Биз учун мавсум тугади. "Қўқон-1912"га эса плей-оффда омад тилайман, кейинги йил яна Суперлигада тўқнаш келайлик.

Мен ҳеч қачон жамоам ўйинидан қониқмайман. Доим ўйинни яхшилаш керак. Натижа кутилганидек бўлмади, демак бу биз учун дарс бўлиши керак. "Сўғдиёна" ўтган йил 4-ўринни олганди, ўша планка доим тураверади. "Сўғдиёна" мен биланми ёки менсиз юқори ўринлар ва совринлар учун курашиши шарт", - деди Иван Бошкович.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia