UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  0 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  7 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  37 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  12 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0

Иван Бошкович "Пахтакор"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг: "Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин" Янгиликлар

Иван Бошкович "Пахтакор"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг: "Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин"

Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Сўғдиёна" (2:3) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


"Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Бешта гол ва кўплаб вазиятлар содир этилди. Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Жамоам ва футболчиларимга ишонаман, улар бугун яхши ҳаракат қилишди. Йигитлар ўйин давомида тактик жиҳатдан ўзгаришлар қилган ҳолда яхши тўп тепишди ва голдан сўнг ўзларига келган ҳолда характер кўрсатишди. Рақиб бизга энг яхши ўйнимизни намойиш этишга имкон бермади, аммо ғалабага эриша олдик", — дея сўз бошлади Бошкович.

— Жамоага жорий мавсумда стабиллик етишмаяпти...

— Қандай ностабиллик ҳақида гапиряпсиз? Биз биттагина ўйинда Суперлигага етакчисига 1-2 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Ностабиллик кўрмаяпман. Ўйинни кучайтиришимиз керак, натижанинг ўзи келади.

— Бугун жамоангизнинг икки қаноти жуда фаол ўйнади. Бу "Пахтакор"га қарши ўйинга қўйилган тактиками ёки ҳар бир баҳсда шундай ҳолатни кўрамизми?

— Тактика бошқа, ўйинчилар сифати бошқа. Дориев ва Йововичлар жуда кучли ўйинчилардир, улар сифатли дриблинг қила олишади ва бирга-бир вазиятларни яхши якунлашади. Умуман олганда турлича ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари бугун ёш ўйинчиларни туширдик. Масалан, Отабек Аҳадов, бу унинг учун илк ўйин бўлди. Шунингдек, Хондамир Мустафоқулов... Мавлонқулов, Синдаров, Фозилов. Улар ҳам Суперлигада ўйнашмаган. Ёш ўйинчилар эплашмоқда, аммо катталар ва улар ўртаси баланс топганмиз.

— "Локомотив" ҳам "Пахтакор"га қарши фаол ўйнашдан қўрқмади ва ўйинни ютди. "Сўғдиёна" билан ҳам шундай бўлди. Нима деб ўйлайсиз, жамоалар "Пахтакор"га қарши қўрқмай ўйнашни бошлашдими ёки бу "шерлар"нинг таркиби кучайгани сабабми?

— Замонавий футболда кимдир ҳам ўйнаб, ҳам қўрқишини билмайман. Сиз буни қандай кўрасиз, билмайман. Ҳар бир жамоа рақибига қарши ўйин олдидан уни таҳлил қилади ва шунга мос тактика танлайди. Бугун мен яхши "Пахтакор"ни кўрдим. Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин. Бу Ўзбекистон футболи учун фойда. "Пахтакор"га келсак, улар доим Ўзбекистон чемпионлиги учун даъвогар бўлишади. Уларда катта муаммоларни кўрмаяпман, клубда терма жамоа футболчилари ва ёш ўйинчилар бор.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика