UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   1 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  2 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  7 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  34 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  9 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди"

Coca Cola Суперлига 6-тури доирасида "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди, рақиблар деярли тўлиқ ўйин бир киши кам бўлиб сифатли ўйнади. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, ўйинни қайта қуришни истадик. Биринчи бўлимда ҳаракат қилдик. Балки, танаффусдан кейин тизимни ўзгартиришда кечиккандирмиз. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам рақибдан бир киши кўп бўлиб яхши ўйин кўрсатиш шарт эди. Ушбу мағлубиятдаги бор айбни ўз бўйнимга оламан. Футболчилар нимадир яратишга ҳаракат қилишди. Вақтида гол ура олмадик. Ҳимоядаги ўйинимиз менга маъқул келмади. Бу борада ишлаш ва камроқ гол ўтказиб юборишни ўйлаш керак. Шунингдек, ўйинларга бор кучни ташлашни ўрганиш лозим.

- Жамоа Сизнинг қўл остингидаги энди иккинчи ўйинини ўтказди. Бироқ 87 дақиқа мобайнида рақибидан бир киши кўп бўлиб ҳам тузукроқ вазиятлар ярата олмади. Муаммо нимада?

- Биринчи бўлимда гол уришимиз учун етарлича вазиятлар бўлди. Ўзингиз ҳам яна бир бор биринчи бўлимни томоша қилиб кўринг. Буни бошқачароқ гапириш керак. Иккинчи бўлимда бизда вазият бўлмади. Ўз навбатида рақибларда ҳам яққол вазиятлар бўлгани йўқ. Йигитлардан қарши ҳужумга ўтишдаги боғловчи фазаларда ишончли ўйнашни талаб қилгандим. Балки шу сабабдан ҳужумга ўтишга қийналгандирмиз. Агарда биринчи бўлимда гол уриб олганимизда, ўйиннинг иккинчи тайми умуман бошқача ўтган бўларди. Ўша вазиятни эса махсус комиссия кўриб чиқади.

- Ҳакамликдан мамнунмисиз?

- Улар доимо ҳақ бўлиши керак, тўғрими? Кейинчалик қарорни комиссия чиқаради. Биз ҳам комиссияни кутамиз. Балки ҳозир обьектив фикр беролмаслигим мумкин. Ёрдамчиларим ўша вазият пенальтига етарли эмас деб айтишди. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика