Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили"
24 сен 2023 23:29
Янгиликлар
Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили"
"Натижадан норозиман. Биз икки очко йўқотдик. Рақиб жамоа қандай гол урганини кўрдингиз. Пенальти – бу кулгили. "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Биз ўйинни кўрдик. Биринчи таймда биз рақибдан устун келдик. Иккинчи бўлимда жамоамдан қониқмадим. Барибир улар ҳаракат қилишди. Қарши ҳужумда ҳам бир марта жуда қулай имкониятга эга бўлдик. Ўша вазиятдан фойдаланиш керак эди. Қўшимча вақтда пенальти белгиланди. Ўша вазиятда қандай пенальти бор эди, тўғриси билмадим. Қайси мамлакатда бу пенальти дейилишини очиғи билмайман. Бу мен учун кулгили вазият. ВАР бор эди, ҳакам бор эди. Улар нима қилишди, тушунмадим. Пенальтини амалга оширган йигитни ҳам табриклайман. Ҳаммаси яхши. Футбол ўйнашда давом этамиз. Бу мавсум иложи борича кўп очко тўплашимиз керак. Кучли тўртликка киришга менимча бироз кеч бўлди. Олтиликка эса кирса бўлади. Очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимдаги каби ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", -дейди Иван Бошкович.
Фикрлар