UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  5 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  18 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  13 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

Иван Бошкович: «Ҳозир «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас, дуранг – ижобий натижа» Янгиликлар

Иван Бошкович: «Ҳозир «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас, дуранг – ижобий натижа»

Суперлига 5-тури доирасидаги «Динамо» - «Сўғдиёна» (1:1) ўйинидан кейин жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

«Жанговар дуранг бўлди. Биринчи бўлимда жамоам кутганимдек ўйин кўрсатди. Ҳа, дастлабки 15-20 дақиқа рақиб босим қилди, кейин эса барчасини тўғри бажардик. Иккинчи бўлимда эса яхшироқ ўйнадик, ҳимояда ҳам ишончлироқ кўриндик. Рақиб фақат дастлабки дақиқаларда тажовузкор бўлди. Сабаби улар кучли прессинг билан бизнинг олдинроққа чиқишимизга йўл қўйишмади. Танаффусдан кейинги ўзгаришларим иш берди. Қатор имкониятлардан фойдалана олмадик, деб ўйлайман. Ҳозирги «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас. Ўйлайманки, бу ижобий натижа. Шунга қарамай, юта олмаганимиздан кичик афсусланиш қолди

«Динамо» олдин ҳозиргидек агрессив жамоа эмасди, бу борада кучайибди, буни эътироф этишим мумкин. Шу боис бир очко ҳозир ёмон натижа эмас.

Бу йил ҳам чемпионатда фаворитлар кўп, ҳаттоки ўтган йилгидан ҳам кўра кўпроқ деган бўлардим. Кўп жамоалар тенгкучли бўлади. Ўйинлар томошабоп ўтмоқда, стадионлар мухлислар билан тўлаётгани мени хурсанд қилади. Мана шундай ўсишда давом этаётган чемпионатда ишлаётганимдан мамнунман», - деди Иван Бошкович матбуот анжуманида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика