Нарзулла Сайдуллаев: Бошкович "Сўғдиёна" футболчилари билан хайрлашди

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович жамоани тарк этди.

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

“Менга етиб келган маълумотларга кўра, бугун Иван Бошкович Сўғдиёна футболчилари билан хайрлашган.

Тез орада жамоани Улуғбек Бакаев қабул қилиб олиши кутилмоқда.

Бу икки хабарни Сўғдиёна клуби вакиллари рад этишди” - дейилади маълумотда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://t.me/PenaltyNarzulla