UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  1 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  9 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  9 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2

Иван Бошкович: "Бугун ёмон ўйнамадик, аммо..." Янгиликлар

Иван Бошкович: "Бугун ёмон ўйнамадик, аммо..."

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Турон" – "Сўғдиёна" (1:0) баҳсидан кейин жиззахликлар устози Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида...

- "Сўғдиёна" жамоаси бугун ёмон ўйнамади. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Шундай ўйинларда кўп очко йўқотяпмиз. Биз яхшироқ ўйин намойиш эта олишга қодирмиз. Биринчи таймда рақиб деярли вазият яратмади. Пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Индивидуал хато сабаб дарвозамизга пенальти белгиланди ва рақиб бундан унумли фойдаланди. Қандай ўйин намойиш этганимиздан қатъий назар, мағлуб бўлдик. Футболда ўз вазиятларингиздан фойдаланмасангиз, сизни жазолашади. Рақибимизни ғалаба билан табриклайман. олдимизда 3 та ўйин бор ва мавсумни яхши кайфиятда тугатишга ҳаракат қиламиз. Бунга кучимиз етади. Ҳар бир учрашувда максимал даражада ўйнаш керак. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб чиқаман. Ҳозирги эмоцияда нимадир дейиш нотўғри. Ўзимизга келиб олсак, кейин хулосага келамиз.

- Пенальти белгиланган вазиятда дарвозабон қўпол хатога йўл қўйди. Дарвозабонинг хатоси сабаб мағлуб бўлдик деб ўйлайсизми?

- У вазиятни яхши кўрмадим. Кейин такроран кўриб чиқаман. Дарвозабон ўз майдончаси ичида оддийроқ ўйнаши керак. Эртага вазиятни кўриб чиқамиз ва хулосага келамиз.

- Тўпурар Зенан Займович нега қайдномада йўқ?

- Унда жароҳат бор. Биринчи даврада "Насаф"га қарши кечган учрашувда жароҳатланган эди. Ўша учрашувдан кейин у бир нечта ўйинда иштирок этди ва жамоага ёрдам берди, аммо ҳозир майдонга туша олмайди. Фақатгина жароҳати сабаб беллашувларни ўтказиб юбормоқда.


Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика