UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  1 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  5 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  9 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  3 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  12 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  29 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  5 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  16

Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"

Суперлига 6-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"ОКМКга қарши ҳар доим қизиқарли ўйинлар бўлади. Биз очиқ футбол ўйнашни режа қилган эдик. Ҳар доимгидек барчаси ўз қўлимизда эди. Концентрация етишмади, айниқса стандарт вазиятларда. Ўтказиб юборган иккита голимизда биз зич ҳимояланаётган эдик. Бундай ўйинларда характер намойиш этган ҳолда очколарга эга чиқиш керак. Ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз керак. Ҳиссиётларга берилган ҳолда бир нима дейиш нотўғри. Бундай тарзда мағлуб бўлганимиз аламли, албатта. Биз кўпроғига лойиқ эдик. Натижага жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Буни тан олиб айтишим керак. Мен ҳар доим ёш футболчиларимга ишонаман ва уларга имконият бераман. Бугун эса бундай қарорим иш бермади" - дейди Иван Бошкович баҳс якунлангач.

- Ёш футболчи Дилшодбек Мисралиев кетма-кет иккинчи ўйиндан буён асосий таркибдан жой олмоқда. Мисралиевнинг ўйинидан қанчалик қониқяпсиз?

- Унинг ўйини менга ёқяпти. У майдонда вақти биз тўпни яхши назорат қилаётгандик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида айтиб ўтдим. Мисралиев майдонда вақти тўпни яхши ушлаб турган эдик. Унинг ўйинга қўшган ҳиссасини кўра олиш учун кучли эксперт бўлиши шарт эмас. У майдонни тарк этганидан сўнг тўпни бой бериб қўйдик. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди.



- Милан Митровичнинг ҳозирги ҳолати ҳақида айтиб ўтсангиз... 

- У ҳозир даволанмоқда. Жиддий жароҳат эмас деб умид қиламан. Икки ёки уч ҳафтадан сўнг яна машғулотларга қайтса керак.

- Жамоангиз ўйин давомида икки маротаба ҳисобда олдинда эди, аммо рақибнинг иккита голи барчасини ўзгартириб юборди. Ўтказиб юборилган иккита голда ҳимоячилар хатога йўл қўйишдими ёки ўша вазиятларда Ғиёсовнинг индивидуал маҳорати асосий саҳнага чиқдими?

- Маҳоратли футболчи дарвозамизни ишғол этди. Бир зонада кўплаб футболчилар бор вақтида бундай голлар ўтказиб юборишимиз керак эмас. Позицион ва зич ҳимояланаётганимизда бундай голлар ўтказиб юбормаслигимиз керак. Бунга қадар кўплаб вазиятларга эга бўлдик ва ўйин тақдирини аввалроқ ҳал этиб қўйишимиз мумкин эди, лекин бир нима етишмади. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтириши керак эди.

- "Сўғдиёна" мавсумни омадсиз тарзда бошлади, аммо "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг барчаси вазият тўғриланаётгандек туюлди. Кейин эса "Динамо"га қарши дуранг. Бугун яна мағлубият. Жамоангиз мавсумни ёмон бошлашига нима сабаб бўлди? Балки жароҳатлар ўз сўзини айтаётгандир ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Мен бош мураббий сифатида натижага жавобгарман. Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа. Мен жамоамга ишонаман, аммо ғалаба қозонишимизга бир нима етишмаяпти. Ҳимояда камчиликлар кузатилмоқда, мавсум бошидан буён кераксиз голлар ўтказиб юборяпмиз. "Жиддий" жамоа бундай голлар ўтказиб юбормаслиги керак. 2:1 ҳисобидан сўнг ОКМК ҳужумга ўта бошлади ва биз бўш зоналарга эга бўлдик, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Мен рақибни яна жазолашимизни кутган эдим. Кейин эса позицион ҳимояда гол ўтказиб юбордик. Статистикага кўра, бизнинг марказий ҳимоячиларимиз ҳаводаги яккакурашларнинг 80%да ғолиб бўлади. Биринчи голни стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик, кейин эса ҳаводан узатилган тўп. Қарши ҳужумлар орқали гол уришимизни кутган эдим. Сўнгги ўн дақиқа мен кутганимдек бўлмади. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Нима ҳам дердим, бу футбол...



Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
21 апр 08:40:26
Elyor Haydarov
Учинчи голини 17 ешлар урган голдан фарки йукдек Сугдиена химоя ЧИЛАРИ ОКМКга хурматга саклаб томошабин. Булди мен буларни латталар деган булар эдим химоячи охиригача курашмайдими ахир Бошковични айблай олмаймиз бизни узимизни уйинчилар химоячилар уйинни сотаетибди
   
21 апр 00:08:58
BOBURXON..
Shu natija kerak bizga
   
21 апр 00:06:39
Gol_Plus
Эх Иванжон хали хам бахтинга Дориев бор булмасам узинг хам бугунги тушурган уйинчиларинг хам нол силар .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика