UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  31 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Иван Бошкович: "Жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Мағлуб бўлиш оғир, аммо олдинги ҳаракат қилиш керак" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Мағлуб бўлиш оғир, аммо олдинги ҳаракат қилиш керак"

Coca Cola Суперлигаси 21-тури доирасидаги ОКМК - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

"Мухлислар учун қизиқ ўйин. Бироқ, жиддий жамоа ҳар ўйинда иккита ёки учта гол ўтказиб юборишни шундоқ қабул қила олмайди. Бошида яхши ҳимояланаётгандик, аммо ўзимизнинг қўпол хатоларимиз эвазига голлар қабул қилиб олдик. Мағлуб бўлсак, бутун жамоа мағлуб бўлади, бир ўйинчи эмас. Биринчи бўлимда албатта биз кўпроғини кутгандик. Рақибда бир неча вазиятлар бўлди. Улар бизга катта муаммо туғдиришди. Шундан кейин бироз концентрацияни йўқотдик. Пенальти берилди, бир киши кўп эдик. Ғалаба қозонишга имкониятимиз етарли эди. Бироқ, футбол 90 дақиқадан кўпроқ ўйналади. Охирги дақиқаларда эса айтганимдек, концентрация етишмади. Нима ҳам дейман, ўйинимиздан қониқмадим. Жуда кўп индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Ишлашда давом этамиз. 21 октябрь куни кейинги ўйинимиз. Мағлуб бўлиш оғир, аммо олдинги ҳаракат қилиш керак. 5 та ўйин қолди, 15 очко тўплаш имконияти бор. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз", - дейди Иван Бошкович.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика