

Футболчи янги клубига ёзда эркин агент мақомида ўтиши мумкин. Хавбекка олдинроқ "Вест Хэм" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирган эди.
Футболчининг ўзи фаолиятини "Вест Хэм"да давом эттиришни хоҳлайди, у бунгача Лондон клубида ижара асосида ҳаракат қилган.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум МЮ таркибида барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



