

Италия футбол федерацияси президенти Габриэль Гравина 2018 йилдан бошлаб лиганинг телевизион ҳуқуқларини сотишда пул ювиш ва ўзлаштириш жиноятларини содир этганликда гумон қилиниб, Рим прокуратураси реэстрига киритилди.
Гумонланувчи 300 минг евро атрофида ўзлаштирилган маблағларга алоқадаорлиги билан бир қаторда Милан шаҳрида квартира сотиб олган. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.



