

Учрашув тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этилди. 10 ҳамда 27 дақиқаларда “Милан”га яқиндагина келиб қўшилган Кшиштоф Пёнтек дублга эришиб, жамоасига ғалаба келтирди. Натижада “Милан” Италия кубоги ярим финалига чиқди.
“Милан”—“Наполи” 2:0
Голлар: 1:0 – 10 Пёнтек, 2:0 – 27 Пёнтек.
Милан – Доннарумма, Романьоли, Мусаккьо, Абате, Лаксальт, Лукас Пакета (Родригес, 85), Бакайоко, Кастильехо, Кессиэ, Борини (Чалханоглу, 60), Пёнтек (Кутроне, 79).
Наполи – Мерет, Максимович, Гулям, Малькюи (Кальехон, 85), Кулибали, Аллан (Уна, 46), Диавара (Мертенс, 58), Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье, Милик.
Огоҳлантиришлар: Малькюи (29), Милик (35), Кулибали (40).



