Италия футбол федерацияси бир мураббийга терма жамоани бошқаришни таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
24 апр 2018
"Бавария" собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Италия терма жамоасини бошқариши мумкин.

Маълумотларга кўра, Италия футбол федерацияси мутахассисга мамлакат миллий жамоасини бошқаришни таклиф қилди. Анчелотти "Милан", ПСЖ ва "Реал"даги ишлари билан машҳур.

Олдинроқ, Италия терма жамоасини "Зенит" устози Роберто Манчини бошқариши мумкинлиги айтилган эди.

Италия терма жамоаси саралаш босқичида муваффақиятсизликка учраб, ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia