

Учрашувда Криштиану Роналдунинг 70-дақиқада пеналтидан киритган голи меҳмонларга ғалаба келтирди. Бу “кекса сеньора”нинг Италия юқори дивизонида киритган 5000-голи сифатида қайд этилди. Турин суперклуби А серияда ушбу маррани забт этган илк клубга айланди.
“Ювентус” айни пайтда 46 очко жамғариб Италия А серияси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Туринликларнинг жорий мавсумдаги ғалабали серияси еттита учрашувга етди. Аллегри жамоаси кейинги турда, 22 декабрь куни ўз майдонида “Рома” билан куч синашади.



