UZ

Сўнгги янгиликлар

10:14Асенсио "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг кучли таркиблардан бири. "Атлетико" ва "Севилья" Ла Лигада бизнинг рақобатчимиз бўлади"  7 09:50“Тоттенхэм” кетма-кет 9 та ўйиндан бери ютқазмаяпти   0 09:32Сон Хён Мин гол+пас тизимида 13 очко ишлади. АПЛ футболчилари орасида фақат Кейн ундан олдинда   3 09:26“Милан” 21 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Кейинги ўйин “Рома”га қарши   12 09:23Coca Cola Суперлига. Бугун "Металлург" ўз уйида "Бухоро" билан ўйнайди, "Локомотив" Навоийда меҳмон  1 09:08“Реал” ҳужумчисига 6 ойлик қамоқ жазоси хавф солмоқда   1 08:59Гути “Реал”га икки футболчини сотиб олишни тавсия қилди   3 08:56Бекзод Толибовни табриклаймиз!  3 08:56Лига 1. Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди   0 08:50Европа Лигаси. Ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлар маълум қилинди   1 08:10Европа Лигаси. "Лестер" - "Заря" 3:0  0 08:05Европа Лигаси. "Селтик" - "Милан" 1:3  5 08:00Европа Лигаси. "Тоттенхэм" - "ЛАСК" 3:0  0 07:55Европа Лигаси. "Рапид Вена" - "Арсенал" 1:2  1 07:50Европа Лигаси. "Байер Леверкузен" - "Ницца" 6:2  0

"Истиқлол"га қарши ўйин, Эроннинг энг кучли клуби ва коронавирус ҳақида". Шота Арвеладзе билан интервью Янгиликлар

"Истиқлол"га қарши ўйин, Эроннинг энг кучли клуби ва коронавирус ҳақида". Шота Арвеладзе билан интервью

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе championat.asia сайти ёрдамида Эроннинг IRNA ахборот агентлигига интервью берди.

Қуйида ушбу интервьюни тақдим этамиз.


- "Истиқлол"га қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Агар статистикага қарасангиз тўпни назорат қилишда рақибдан катта устунликка эга бўлдик - 70:30. Дарвозага аниқ зарбалар ва бурчак тўплари бўйича ҳам рақибдан устун эдик. "Истиқлол" қолган Эрон клублари сингари жисмонан жуда ҳам яхши тайёргарликка эга. Ўйини яхши ташкил этилган, ҳимоя чизиғи ва ҳужумчилари жуда кучли. "Истиқлол" кўпроқ урғуни ҳимояга қаратди. Аммо биз шу куни ғалабага лойиқ эдик. Ўйинни назорат қилдик, фақат баъзи вазиятларда рақиб ҳужумларини ўтказиб юбордик холос. Рақиб оддий эмасди, курашди, ҳужум қилди, аммо ғалабага ҳақли жамоа ғолиб бўлди.

- "Пахтакор" сўнгги бор 16 йил ярим финалга чиққан. Бу йил ушбу натижани такрорлай оласизларми?

- Қайси босқичга қадар етиб боришимизни билмайман. Аммо сўнгги 3 йилда бу жамоани "қурдик". Клубда кўплаб яхши ишларни амалга оширдик, масалан, академиядаги тайёргарлик, ўйин фалсафаси, технологиялар ва бу жамоа пойдеворини ўзгартиради, аммо "Пахтакор"нинг чиройли ва томошабоп ўйин намойиш этиш услубини ўзгартирмайди. Бундан ташқари биз ўзбекистонлик ёш футболчиларга эътибор қаратишга уриняпмиз, кўрамиз бундан нима келиб чиқар экан.

- Сўнгги йилларда Эрон клублари "Пахтакор"ни ҳатто Эронда ҳам мағлуб эта олмаяпти.

- Бу футбол ва унда кейинги сафар ким ғолиб бўлишини билмаймиз. Сизнинг клублар ОЧЛда мунтазам иштирок этишади, ушбу мусобақа финалларига ҳам чиқишган. Эрон терма жамоаси Осиё Кубогида доимий иштирок этади ва охирги йилларда Жаҳон чемпионати финал босқичларига мунтазам чиқмоқда. Сўнгги иккита мундиалда яхши ўйин намойиш этдинглар, аммо мамлакатингизда кўплаб муаммолар бор. Эронда кураш борлигига қарамай футбол биринчи рақамли спорт тури. Мен грузияликман ва Грузия ҳамда Эрон курашда доим жиддий рақобатчи эканини биламан. Аммо футбол жуда ҳам оммабоп ва ўйинларга 100 минглаб одам келади. Кўп муаммолар бор, бироқ вақт ўтиши билан барчаси яхши бўлиши керак.



- Эрон клублари орасида энг кучлиси қайси деб ҳисоблайсиз?

- Мен Эроннинг кўплаб клублари ўйинини кўрганман. Балки бошқа жамоа мухлислари менининг фикримга қўшилишмас, аммо менимча "Персеполис" энг кучлиси.

- Сиз мураббийликни Нидерландияда бошлагансиз. "Пахтакор" ҳам голланд услубини сингдирасизми?

- Биз Нидерландия, Испания ёки Германия ўйин услубини кўчирмаслигимиз керак. Биз футбол инстикти бўйича давом этишимиз даркор. Жамоавий ўйин, тартиб, тезкор пас, ортга қайтишдан кўра олдинга кўпроқ ҳаракат қилиш ва голлар уриш.

- Сизда коронавирус инфекцияси аниқланди. Ҳозир ҳолатингиз қандай? Кейинги ўйинда захира ўриндиғида бўласизми?

- Йўқ афсуски мен захира ўриндиғида бўла олмайман. Касаллик ҳамон мавжуд, менда бироз ҳолсизлик ва бош оғриғи бор. Аммо умуман олганда худога шукурки вазият бир маъромда. Ҳар куни тузалишимни ва оилам ҳамда жамоага қайтишни сўраб дуо қилаяпман. Умид қиламанки барчаси яхши бўлади.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

+17   
28 сен 09:05:37
Madrid real madrid
Paxtakor Bavariya sari olĝa bir Bavariya blan òyiningni kòraylik
+12   
28 сен 16:31:13
Allison
ФАН* фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Навбахор жамоасини 40 50% мухлиси хам Пахтакор жамоасининг умумий мухлислар сонидан бир икки баробаридан хам ошиб кетишини уйлаяпсизми. Навбахор жамоасини санокли мухлислари десангиз туг'рирок буларди. Афсуски негатив фикр билдирувчи мухлислар нафакат Навбахор балки барча жамоалар мухлислари орасида хам куплаб топилмокда, хатто улар орасида куплаб Тошкентлик мухлислар хам борлиги ачинарли. Бу бизнинг яъни узбек футболи мухлисларини умумий муоаммомиздир.
Oka Bita gapde Man topa tori yozdim 40 50% db oxrgi paytila Navbaxori Wunaqa ici qora muhlislari Navbaxori oynini kormasdan paxtkor torsda yozib ketvot uje Wu darajaga keldi Ozini jamoasdan Kora kopro Pahtakor nima qivotkani qizu boop qoldi Bulaga I kegin Man ozim Towkenliman Towkenda tori xamma Namanganga oxwab stadioni toldrib otrimidi Lekin bu dgani Navbaxori Fantlari Pahtkordan kop dganmas i Pahtakorga Muhlisli qilagan insonla butun Dunydona topsez Boladi
+11   
28 сен 10:26:51
Suleymanov Haerullo
Ёшларга этибор бераётганингиздан хабаримиз бор! Фаргонадан 15 ёшли болани олиб кетингиз. Коил колдик олдин 18-19 ёшли болани хам олиб кетишмас эди.
+11   
28 сен 09:08:36
Amakisi
Тезроқ соғайиб, сафга қайт, Шота. Омад сенга шахсий ҳаётингда ҳам, жамоани бошқаришингда ҳам.
+10   
28 сен 10:59:22
Mash'al-2020
Aziz Yuldashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Офарин, тан олиш хам марднинг иши Пахтакор чемпионатда куч тежаб дурранг ўйнаган охирги ўйинларидан биридан сўнг жамоасини осмонга олиб чиқиб қўйганлар бўлди Пахтакордан кучлимиз деб.
ОЧЛдаги 5та бахсдан сўнг шуни билдимки, Пахтакор кучли!!! Улар рақибга қараб ва вазиятга қараб таркиб, тактика ва услуб танлаб ўйнаяпти. Хилол билан 1-ўйинда йўқотадиган нарса йўқ эди шунинг учун рақибни ўйинда мағлуб этди. Омад етишмади холос, Гуруҳдаги қолган ўйинларда эса буни кўрмадик. Кеча эса Истиқлолни ҳар томонлама енгди. Қўрқмай айта оламанки финалгача бора оламиз!!! Фақат тўғри йўл тутилса бўлди. Қолган рақиблар ҳам осон эмас, аммо ўтиб бўлмас тўсиқ ҳам эмас.
+10   
28 сен 09:30:27
Mash'al-2020
Тан олиш керак Пахтакорнинг бу темпдаги ўйинига дош берадиган жамоа Ўзбекистонда йўқ.
+9   
28 сен 10:02:06
Азамат Одилов
Шота аввало сенга соглик тилаймиз.Илохим Пахтакор билан ж/ч катнашгин.Амин!
+9   
28 сен 09:57:24
Anvar Andijon
Пахтакор Эронди икки жамоасини ютди курада Персеполис тугри келиб колсаю Уни хам ютиб куйса росса зу́р бу́ларди
+8   
28 сен 11:40:27
M 1960
Пахтакор тўғри йўлдан кетаётибди, буёғига энди кучи етганча еурашади, бу йилги Пахтакор барибир зўр ўйнамоқда.
+8   
28 сен 10:24:57
Kokand football city
Amakisi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гапингиз тўғри. Манимча, Шота кўз тегмасин деяётган бўлса ҳам керак, дўстим.
Булиши мумкин лекин хакикий сухбатдош хакикий профессионал узбек мураббийларини купи ичи кора кибр бизни мураббийлар ургансин шу Шотадан
+7   
28 сен 21:43:14
Uzb1990
To'risi men namangandanman navbahor muxlisiman lekin paxtakorri uyiniga qoyil tan olosh kerak uyinda kachestva bor osiyo chempionlar ligasidagi oyinlarini korib mazza qivordim kakbuta yevropa uyinlarini korganday boldim endi buyogiga paxtakorga muxlislik qilaman omad paxtakor chin kungildan chempion bulishingni olloxdan sorab qolaman
+7   
28 сен 20:13:34
Mash'al-2020
Пашол наххуй далбаёф. Кўт сансан эгоист. Фикрим ёқмаса ўқима. Санга ўхшаганлар бор жойда хеч қачон ўсиш бўлмайди. Зўрни зўр деб тан олиш керак. Бу Пахтакор Бабаян тоғангни 2015 йилдаги чемпион бўлган Пахтакори эмас, Шуни билиб қўй.
+7   
28 сен 17:11:16
Кевин Де Брюйне
Ассалому алайкум асли сайт! Мавзудан ташқари. Пахтакор-Истиқлол учрашуви бўлаётган вакт тожик кушниларни олдида боргандим. 10 лар одам форслар деб Эронга мухлислик киляпти. Кулиб сизлар кимга балет киляпсилар десам, айёрона жавоб бермай куляпти. очикча эронга балет киляпти. Ёши 60-70 га киргани хам бор. Юрагим бошкача булиб колди. Пахтакорни сайтга кириб, сайтдаги фикрларга ишониб ёмон курарканман. Уйлаб курсам мен ёмон курган Пахтакор Арвеладзенинг (хозирги) Пахтакори билан бошка бошка экан. Ичимизда бошка (айрим) миллатдаги одамларни олдида ич ичимдан уялдим. Улар Эронни жамоасигамас Эрон давлатига мухлислик киляпти. Пахтакор ички чемпионатда мухлислик килмасам хам четда Пахтакорга мухлислик киламан ва бошкаларни хам шунга бирлашишга чорлайман. (Айрим имловий хато ва сузлар ухшамаган булса узр)
+7   
28 сен 16:19:43
фанат.уз
Тан олиш керак Шота жамоа курди Узбекистон бошка жамоалари хам энди ривожланишда булади Бунёдкорга ёшлар бор Насаф ёшлар билан тула
+7   
28 сен 15:12:57
Abbos
SHOTA BIZ SEN BILAN DARDINI BERGAN SHIFOSNYAM BERSIN SENGA ISHONAMIZ PAXTAKORI SHU DARAJAGA KELSHIGA SENI BUTUN XODIMLANI XIZMATI YOTPTI OMAD SHOTA CEMPION BOLAMIZ HUDO HOHLASA.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика