

"Бизнинг гуруҳ мураккаб, унда ўтиш ўйинлари йўқ. Гуруҳ босқичида бизга рақиб бўладиган жамоаларнинг номи ҳам уранинг савиясидан далолат беради. "Ал Ҳилол" ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Хуллас, ўзаро қизиқ қарама-қаршиликлар гувоҳи бўламиз. Қолган жамоалар ҳам жуда кучли ва малакали", — деди Левченко.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" "А" гуруҳида "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ар Райан" (Қатар), "Шаржа" (БАА) - "Ал Завра" (Ироқ) ғолибига қарши тўқнаш келади.



