

Теҳроннинг "Истиқлол" клуби январь ойида "Динамо"дан Кожони сотиб олади. Ушбу трансфер 400 минг долларга баҳоланмоқда, бу ҳақда эронлик журналист Эрфан Ҳусейни твиттерда маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Кожо сентябрь ойи ўрталарида ҳам "Истиқлол"га ўтиши мумкин эди, аммо "Динамо" Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпиқлиги боис футболчини қўйиб юборишни истамаган эди.




