Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди

Administrator
22 май 2024, 21:39
Жамоалар пенальтилар сериясида 56 та зарбани амалга оширишди.

Исроилда пенальтилар серияси давомийлиги бўйича жаҳон рекорди қайд этилди. Мамлакат учинчи дивизиони плей-офф босқичи, ярим финал учрашувида "Димон" ва "Шимшон" (асосий вақтда 2:2) клублари пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. 

Иккала жамоа ушбу серияда жами 56 марта (ҳар бир жамоа 28 мартадан) пенальти тепишди. Якунда "Димон" клуби 23:22 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Аввалги рекорд 2022 йилда Англияда ўрнатилганди. Ўшанда "Вашингтон" ва "Бедлингтон" жамоалари пенальтилар сериясида жами 54 та зарбани амалга ошириишганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: ESPN