UZ

Сўнгги янгиликлар

02:21Шомуродовнинг "Шальке" ўтишига қаршилик қилиши мумкин бўлган рақобатчи кимлиги маълум (таҳлил)  3 01:57Канте қайтди   0 01:31"Валенсия" "Фиорентина" сардорига кўз тикди   0 01:09"Арсенал" бош директори ишдан кетди   0 00:40"Арсенал" Коутиньо учун курашга қўшилди   1 00:09АПЛ. Тур ўйинлари вақти эълон қилинди   1 23:51"Манчестер Юнайтед" Вернерни кузатишда давом этмоқда   2 23:28Ибрагимович Швецияга учиб кетди   0 22:55Расман: А Серия 20 июндан қайта тикланади!   2 22:29"Наполи" Бога учун 22 миллион евро таклиф қилмоқда   0 22:05Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ  29 21:56Агент: "Шомуродов Россиянинг бошқа клубига ўтмоқчи эмас, унинг кейинги мақсади маълум"  10 21:50Шевченко: “Ўша 12 сонияни ҳеч қачон ёдимдам чиқармайман”  3 21:25“Ньюэллс Олд Бойз” вице-президенти: “Месси “Барселона”ни тарк этиб, бизнинг клубга келади”  2 21:10Дунёнинг энг бой клублари рейтинги янгиланди  8

Исроил Мадримов билан бир ҳафта: ESPN ўзбек боксчиси ҳақида катта мақола тайёрлади Янгиликлар

Исроил Мадримов билан бир ҳафта: ESPN ўзбек боксчиси ҳақида катта мақола тайёрлади

Жаҳонга машҳур ESPN спорт нашри расмий сайти ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ҳақида катта мақола тайёрлади.

Унда боксчимизнинг ҳафталик кун тартиби ва жангга тайёргарлик жараёни ҳақида ҳикоя қилинади. Қайд этиш лозимки, трансляция масаласида рақобатчи компания - DAZN жангларида иштирок этувчи боксчи ҳақида бундай мақолалар ESPN томонидан ҳар доим ҳам ёзилавермайди. Ўзбек бокси мухлислари учун қизиқарли бўлишини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу мақоланинг ўзбек тилидаги кўринишини эътиборингизга ҳавола қилади. Демак, бошладик. 

Фриско, Техас штати. 29 февраль куни "The Ford Center at the Star" аренасида Майки Гарсия ва Жесси Варгас ўртасидаги жанг ўтказилди. Ушбу жанг оқшоми доирасида 25 ёшли ўзбекистонлик проспект Исроил Мадримов WBA камари учун элеминатор жанг ўтказиши ва унда Чарли Наварро билан баҳслашиши лозим эди. 

Мадримов жаҳон боксининг келажаги порлоқ проспектларидан бири сифатида кўрилмоқда. Уни ўз вақтида Тимоти Брэдли-кичик, Лукас Маттисс, Руслан Проводников каби боксчиларни тарбиялаган Жоель Диаз шуғуллантирмоқда. Диаз Мадримовни фаолияти давомида учратган энг зўр туғма истеъдод соҳиби деб атайди. 

Ўзбекистонлик Мадримов Наваррога қарши жангга 4-0 рекорди билан етиб келади (4 та ғалаба, 0 мағлубият - изоҳ). Ушбу жангдаги ғалаба Мадримовни IBF ва WBA камарлари соҳиби Жейсон Росарио, шунингдек WBA Regular камари соҳиби Эрисланди Ларага қарши бўладиган чемпионлик жангига яқинлаштирарди. 

Жанг ҳафтаси давомида ESPN боксчининг тайёргарлик жараёни, ҳусусан жамоавий овқатланиш, кечки машғулотлар, вазн ўлчаш ва "Ford Center"даги жанги кузатиб борилди. 


Чоршанба

15:27

Жангга бағишланган медиа-тадбир. Мадримов чапдан иккинчида. У ўзининг ажойиб костюми сабаб "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирндан илиқ сўзларни қабул қилиб олмоқда. 




18:59

Диаз ва Мадримов машғулот ўтказиш учун фитнес-марказда учрашишди. Бу сафар вазн ҳайдашда Мадримов у қадар қаттиқ ишлагани йўқ. Диазнинг айтишича, боксчи ушбу ҳафтага келиб ўзининг ўрта вазнига тушиб олган. Ушбу кечки машғулотлар формани ушлаб туриш ва танада йиғилган сув массасини туширишга мўлжалланганди. 

Диаз Мадримовнинг Cybex машинасида ўтирганида Мадримовнинг қўлини ушлаб олган. Боксчининг менежерларидан бири Алик Фролов эса бу вақтда югуриш йўлакчасида шуғулланарди. 




Исроил Мадримовнинг куч ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Бен Эрнандес унга ёрдам бермоқда. 


19:47

25 дақиқалик машғулотдан сўнг Мадримов Диаз билан ишлаш учун ўз қўлқопларини киймоқда. Мураббий унга жанг вақтида қай тарзда нафас олиш лозимлигини тушунтирмоқда. 

"Наварро узун, у асосан чап томондан ҳаракатланади", - дейди Диаз. Улар маълум комбинацияни такрор ва такрор ишлашарди. 

Мадримов ишлаётганида Диаз боксчини Геннадий Головкин ва Василий Ломаченкога қиёслади. Унинг айтишича, Мадримов...



Қизиқарли мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқинг > > > Исроил Мадримов билан бир ҳафта: ESPN ўзбек боксчиси ҳақида катта мақола тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
30 мар 01:29:29
Sheikh of Bukhara
Sayt xodimlari havola qani korsatmayaptiku ..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг