

Унда Испания ёшлар терма жамоаси Францияга қарши баҳс олиб борди. Баҳс 2:0 ҳисобида «Қизил фурия»нинг ғалабаси билан якунланди.
Қизиғи бир кун аввал қизлар ўртасидаги Евро U-19 турнирининг финалида испаниялик қизлар Нидерландияни мағлуб этиб, Европа чемпиони бўлишганди.
Испания айни вақтда қуйидаги чемпионатларда амалдаги чемпион ҳисобланади.
Аёллар ўртасида жаҳон чемпиони
Евро-2024
Миллатлар лигаси
Аёллар ўртасидаги Миллатлар лигаси
Евро U-19
Қизлар ўртасида ЖЧ U-20
Қизлар ўртасида ЖЧ U-17
Қизлар ўртасида Евро U-19
Қизлар ўртасида Евро U-17.



