Испания УЕФА коэффициентлар жадвалида балл жамғариш бўйича рекорд ўрнатди
06 май 2016 11:27
Янгиликлар
Испания УЕФА коэффициентлар жадвалида балл жамғариш бўйича рекорд ўрнатди
Европа лигаси ярим финалининг жавоб баҳсида "Севилья" "Шахтёр"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини нақд қилди.
Шундай қилиб, Испания УЕФА коэффициентлар жадвалида 3 очко (2 - ғалаба учун, 1 - турнир финалига чиққани учун) ва 0,429 очко (еврокубокларда мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи клублар учун) ишлаб олди.Жорий мавсумда Испаниянинг рейтинги 23,357 баллни ташкил қилди. Бу УЕФА коэффициентлар жадвалида бир мавсумда тўпланган очко бўйича рекорд ҳисобланади. Бу натижа янада яхшиланиши аниқ, чунки Чемпионлар лигаси финалида икки испан жамоаси тўқнаш келади ("Реал" ва "Атлетико"). Шу билан бирга "Севилья" Европа лигаси финалида "Ливерпуль"ни мағлуб этса, ўз мамлакатига яна очко олиб бериши мумкин.
Аввалги рекорд ҳам Испанияга тегишли бўлган. Испан клублари 2013/14 мавсумда 23,000 балл йиғишга муваффақ бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар