Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"
11 сен 18:55
Янгиликлар
Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте журналистлар билан суҳбатда ҳимоячи Робин Ле Норманнинг ўйини ҳақида гапирди.
Де ла Фуэнте "Marca" нашрига берган интервьюсида Ле Норманнинг ўйинидан жуда мамнун эканлигини таъкидлади. Мутахассис футболчининг кучли томонларидан бохабарлигини айтди.

"Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири. Уни танлаганимда, ўз ишини аъло даражада бажарадиган ва жамоамизнинг ғалаба қозонишига ёрдам берадиган катта профессионал эканлигини жуда яхши билардим", – деди де ла Фуэнте.
Эслатиб ўтамиз, Робин Ле Норман "Атлетико"да ўйнайди. Ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 6 учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар