

Дастлабки учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Валенсия”, “Алавес” майдонида катта қийинчиликка учради. Ўйиннинг асосий вақтида “Алавес” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин қўшимча бўлимларда давом этди, аммо ҳисоб ўзгармади. Навбат пенальтилар сериясига келди ва унда омад “Валенсия”га кулиб боқди.
Шундай қилиб ярим финалнинг икки иштирокчиси маълум бўлди: “Севилья” ва “Валенсия.”



