

Унинг фикрига кўра, лигада айни дамда нотўғри молиялаштириш модели ишламоқда.
"Реал" ва "Барселона" - футбол учун энг муҳим клублар. Аммо уларнинг Суперлигани тузиш борасидаги қарорига қаршиман. Уларни бу йўлдан қайтариб, УЕФА миқёсидаги турнирларга йўналтириш керак. Бу футбол учун ҳам фойдали. Биламан, Суперлиганинг асосий ташкилотчилари - Флорентино Перес билан биргаликда Лапорта эмас, балки, Тебас.
Клубларга 40 йилга 40 млн кредит бериб, улардан 10 фоиз телевизион ҳуқуқни тортиб олиш яхши эмас. Бу камбағалларни янада камбағалроқ, бойларни эса янада бойроқ қилади, улар АПЛдаги бойлар билан тенглашиб олишади. Якунда ўртада катта табақаланиш юзага келади. Буни олдини олиш керак", - деди мутахассис.



