

Мадрид клуби футболчига 50 миллион евро ва бонус шаклида 10 миллион таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, Фернандешга мавсум учун 5 миллион евро ва 5 йиллик шартнома таклиф қилинади.
"Спортинг" футболчиси жорий мавсум барча турнирларда 53та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 14та ассистга эришган.
Бруно Италиянинг "Новара" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан олдин "Новара", "Удинезе" ва "Сампдория" жамоаларида ўйнаган.
2017 йилдан эса Португалия терма жамоаси аъзоси саналади.




