Ислом Тўхтахўжаев: "ОЧЛ рейтингида Ўзбекистон клублари учун очко қўшишимиз керак"
07 апр 2016 15:09
Янгиликлар
Ислом Тўхтахўжаев: "ОЧЛ рейтингида Ўзбекистон клублари учун очко қўшишимиз керак"
ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Локомотив" - "Сепахон" (1:0) учрашувидан сўнг микст-зонада "темирйўлчилар" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўзининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин иккала жамоа учун ҳам қийин бўлди. Темп юқори бўлгани йўқ. Рақибларда ҳам имкониятлар бўлганди. Бизга омад кўпроқ кулиб боқди. Чидамлилик эвазига ғалаба қозондик деб ўйлайман.
Жароҳатим? Озгина бор. Лекин, қолган ҳимоячилар ҳам айни пайтда жароҳат олганлар. Яничич, Йўлдошевлар бунга мисол. Шифокорлар ёрдамида ўйинга тайёр бўлдим.
Насиб қилса кейинги ўйинларда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Чунки, хар бир ғалабамиз орқали ОЧЛ рейтинг жадвалида Ўзбекистон клублари учун очко қўшилади", - дейди Ислом Тўхтахўжаев.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар