UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1

Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – ОКМК (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. "Бунёдкор" ҳам яхши ўйин намойиш этди. Бу – футбол, шундай экан, бундай натижа учраб туради. Кейинги ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз деган умиддаман. 

Барча ўйинда ҳам камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чунки ҳар бир рақиб турлича ўйин таклиф қилади. Лекин муаммони кўпроқ ўзимиздан қидирганимиз маъқул. Бугун ўз ўйинимиз ўхшамади, айниқса, биринчи бўлимда. Мураббий ҳам танаффусда фақат ғалаба қозонишимиз кераклигини таъкидлади. Унинг ҳам таймдан кўнгли тўлмагани олдинги чизиқда ўзгаришлар қилганидан маълум эди. Беллашувни таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз.

Ҳисобда ортда бораётган пайтимиз олдинроққа чиқиб ўйнашга мажбур эдик. Ютқазаётган ҳар қандай жамоа бу ишни қилиши табиий ҳол. Шу боис, рақиб ҳужумчилари офсайдда бир неча бор дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. 

Мавсум сўнгига қадар юқори темпни ушлаб қолишга ва чемпионлик учун курашишга ҳаракат қиламиз. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради. "Бунёдкор", "Насаф", "Пахтакор", "Нефтчи" сингари жамоалар юқори мақсадни кўзламоқда", деди 35 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика