UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  14 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифи Янгиликлар

Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифи

Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда бекободликлар ўзларининг олий лига баҳсларидаги 700-голларини киритишди.

Бунгача 557 ўйинда “Металлург” рақиблари дарвозасига 697 та гол урганди. Дастлабки турларда рақиблари дарвозаси томон йўл топа олишмаган пойтахт вилояти вакиллари бу сафар битта ўйинда тўртта гол киритишга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Ислом Қобилов киритган гол эса “Металлург” учун юбилей – 700-гол сифатида тарихдан жой оладиган бўлди.

Бевосита ушба голнинг киритилишига тўхталадиган бўлсак, гол муаллифи учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Жаҳонгир Абдумўминов ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо қанотдан тўп етказиб берилганда Жаҳонгирнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса бекободликларнинг бир йўла икки ўйинчиси – Ислом Қобилов ва Зоҳид Абдуллаевлар ташланишди. Ислом иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Шук боис у тўпни пастга туширмасдан боши билан уриб дарвоза чизиғининг кесиб ўтишини таъминлади. Сўнгра ҳар эҳтимолга қарши Абдуллаев ҳам тўпга зарба бериб голга шубҳа қолдирмади. Бироқ бу вазиятда гол барибир “Металлург”нинг ёш ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳисобига ёзилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика