UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  0 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  9 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1

Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди” Янгиликлар

Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”

“Андижон” клуби 2024 йилги Ўзбекистон Кубогини қўлга киритгганидан хабарингиз бор.

 Фаолиятида илк бор Кубокни қўлга киритган Ислом клуб матбуот хизматига интервю берди. 

- Тарихий ўйин ва тарихий ғалаба ҳақида бутун Ўзбекистон гапиряпти. Нималар ҳаёлингиздан ўтяпти?

- Тўғриси, тарихий ўйинни, нима қилганимизни, қандай тарих ёзганимизни ҳали ўзимиз ҳам тушуниб етганимиз йўқ. Бу барчамиз учун унутилмас онлар! 

-  Илк бор соврин ютдингиз. Бунинг гашти қандай экан?

- Тўғри таъкидладингиз, фаолиятим давомидаги илк совринни ютдим. Таассуротларим ўзгача. Оддий гап билан тасвирлаб бера олмайман. Барибир бу биринчиси ва бошқача бўлади.

- Финалнинг мана шундай драмага айланишини кутганмидингиз?

- Кутилганди. Финалда водий дербиси бўлишидан ташқари ҳам бундай жамоалар ўртасидаги ўйин доимо шиддатли бўлади. Бу финал қўшимча бўлгани учун ўйин янада шиддатли бўлиши кутилганди. Ҳамма буни билганди, биз ҳам мана шундай тарзда ўтишини кутиб тургандик.

- Захирадан майдонга тушиб охирги дақиқаларда қаҳрамонлардан бирига айландингиз. Айниқса, кутилмаганда тўп оёғингизга тегиб дарвозамиздан жой олгач, дарҳол гол билан жавоб қайтаришимизни ўйладингизми ёки пеналтилар серияси ҳақида ўйлашни бошладингизми?

- Захирадан майдонга тушганимда гол уришни кўнглим сезди. Жамоамни ғалабасига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман. Футболчиларда пеналтилар сериясигача етиб бормаслигимиз, бунга йўл қўймаслигимиз бўйича ишонч бор эди. Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик, қандайдир ўзгача руҳият бор эди. 

- Бу ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Ушбу ғалабамизни шубҳасиз, бутун Андижон халқига бағишлаймиз. 

- Жамоа асосий мотивацияни қаердан олди?

- Бу финалга ортиқча мотивация шарт эмасди. Тарихда илк бор финалга чиққанимизни ўзи мотивация эди. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Худога шукр, меҳнатларимизга яраша юзимиз ёруғ бўлди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика