

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби чемпионатни "Истиқлол" стадионида "Машъал"га қарши баҳс билан бошлайди. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов бу ҳақида фикрларини билдирди.
"Чемпионатда осон ўйинни ўзи йўқ. Амалдаги чемпионга қарши барча икки ҳисса куч билан майдонга чиқади. Буни яхши тушуниб турибмиз. Тақвимга келсак, мавсум боши жуда зич. Қийин ўйинларга тўғри келмоқда. Бу биз учун баҳона бўлолмайди. Ҳар бир учрашувга максимал даражада тайёргарлик кўрамиз. Рақиблар кучайган, лига даражаси ошиб боряпти. Шунга қарамасдан "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди. Жамоамиз доим ғолиблик сари интилади. Бу "Нефтчи"нинг қонида бор",- дейди Ислом Исмоилов.



