Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"
06 апр 23:21
Янгиликлар
Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"
"Табрик учун раҳмат. Аммо, ҳали расман чиқмадик. Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасидаги ўйинни кутиб турамиз. Катта эҳтимол билан чиқдик деб ўйлаймиз.
Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди.
Футболчиларга ортиқча босим бермаслик учун уч кун давомида улар билан суҳбатлар олиб бордик. Барибир ЖЧга йўлланма олиш вазифаси тургани учун эмоциялар бўлади.
Мухлислар ва раҳбариятнинг ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз.
Биринчи бўлимда қарши ҳужум сабаб тўп ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларга ўйинимиз яхши ўтаётгани айтдик, фақатгина руҳиятни кўтаришга ҳаракат қилдик. 60-дақиқалардан сўнг Хитойнинг ўтиш фазаларида муаммолар бўлишини ўрганиб чиққандик. Кутганимиздек, Хитой шу дақиқалардан сўнг толиқишни бошлади ва биз ўз имкониятимиздан фойдаландик.
Кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз куч тежамоқчи эмасмиз", — деди Ислом Исмоилов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар