UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинш 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  13 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  5 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  9 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3

Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"

Бироз олдин Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра вакилларимиз Саудия Арабистони, Таиланд, Хитой билан бир квартетдан ўрин олди. Хўш, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи бу борада қандай фикрда? 


"Гуруҳда қайси терма жамоанинг бизга рақиб бўлишини аҳамияти йўқ эди. Олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Қўл остимдаги футболчиларга ишонаман. Улар исталган жамоага қарши муносиб ўйнай олишади. Мақсадимиз биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Бу бизга ҳеч қандай босим юкламайди. Ҳар қандай рақиб билан, ҳар қанча босим остида ўйнашимиз керак. Ҳозир Саудия Арабистонида йиғин ўтказмоқдамиз, 3 кундан сўнг ўйинимиз бор. Тайёргарликни ўзгартиришни ўйлаганимиз йўқ. Ўзимизнинг танлаган йўлимиз бор ва бундан қайтмаймиз. 

Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Албатта, бу ердаги йиғинимиз Осиё кубоги олдидан жамоага мослашишга ёрдам беради деб ўйлайман. Режага ўзгартириш киритмаймиз. Бу пайтгача Хитой билан ўйнаганмиз. Таиланд билан тўқнаш келмаганмиз. Бугундан рақибларнинг охирги ўйинларини ўрганишни бошлаймиз. Олдимизда икки ярим ой вақт бор. Ишонаманки, Осиё кубогидан ёруғ юз билан қайтамиз",- дейди Ислом Исмоилов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика