UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  12 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Ислом Исмоилов: "Машғулот ўтказмасдан майдонга чиқдик, ҳар бир ўйинга мақсадимиз бор" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Машғулот ўтказмасдан майдонга чиқдик, ҳар бир ўйинга мақсадимиз бор"

Бироз олдин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Минскда старт олган "Ривожланиш кубоги"да илк учрашувини ўтказди.

Бразилиянинг "Blockchain Sports" (3:1) академиясига қарши кечган учрашувдан сўнг терма жамоамиз устози Ислом Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Тўғрисини айтганда жуда қийин ўйин ўтказдик, чунки бир неча кун олдин Анталиядаги турнирда иштирок этдик. У ердаги мусобақадан сўнг дарҳол Минскка учиб келдик. Ҳаттоки, бугун машғулот ўтказмасдан майдонга тушдик. Қийин парвозларга қарамай характер кўрсата олдик дея оламан.

Индивидуал футболчиларга қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Биз бу ҳақида футболчиларга тушунтирдик. Рақибни ёлғиз қолдирмасликни айтдик. Футболчилар берилган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри, айрим вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ, браклар учради. Бу айтганимдек биринчи ўйинимиз эди. Боз устига иқлим ўзгарди. Умуман олганда ҳаракат қилдик. 

Ҳар бир ўйинга мақсадимиз бор. Бизнинг мақсадимиз Осиё кубогига тайёрланиш. Ҳамма турнирни ютишни истайди. Биз ҳам шундай. Ўзимиз тузган дастуримиз бор. Шу асосида давом этамиз",- дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика