UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  5 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  1 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  5 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  27 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  14 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17

Ислом Исмоилов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Про лига 17- турдан ўрин олган "Турон" - "Нефтчи"(0:2) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Учрашув бошидан охирига қадар ҳар жабҳада рақибдан устунлик қилдик. Футболда ким яратилган вазиятлардан фойдаланса ўша жамоа ғалаба қозонади. Биринчи голда қўпол хатога йўл қўйдик. Ўйинчимиз диққатини йўқотиб қўйди. Голдан сўнг олдинга катта куч билан ўтишга ҳаракат қилдик. Бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Натижада қарши ҳужумда иккинчи тўпни ўтказиб юбордик. Ўйинни умумий суратини оладиган бўлсак, "Нефтчи"да шундан бошқа вазият бўлгани йўқ, ҳаттоки биринчи бўлимда дарвозамизга аниқ зарба ҳам бермади. Бизда вазиятларни якунлашда ҳужумчиларимизга маҳорат етишмади. Ютқазган бўлсакда футболчиларнинг ҳаракатидан хурсандман. Улар майдонда борини беришди. Энг асосийси жамоамиз футбол намойиш қилди. Қай даражада юқори савияда ўйнай олишларини майдонда исботлаб беришди. Лекин устунлик ҳисобда акс этмади. Умуман олганда жамоанинг ўйинидан қониқдим",- дейди Ислом Исмоилов.

- Ўйин давомида кўрдик, биринчи ва иккинчи бўлим тубдан фарқ қилди. "Турон" дастлабки дақиқаларда кўпроқ вазият яратган бўлса, иккинчи бўлимнинг бошида фаоллик йўқолиб қолгандек кўринди...

- Бундай ўйинларда битта ёки иккита вазият учрашув тақдирини ҳал қилади. Биринчи бўлимда кўп кучимизни самарасиз ҳужумларга сарфлаб юбордик. Тўғри катта куч билан олдинга ўтдик, жамоа прессинларда фаол бўлди. Шунинг ҳисобига иккинчи бўлим аввалида чарчоқ аломатлари сезилди. Бироқ футболчилар ўзларида куч топа олди. 

- Икки жамоа бугун тенгма-тенг ҳаракат қилди. Учрашувнинг агрессив ўтишини қандай баҳолайсиз? Асабий ҳолатлар кўп бўлди...

- Про лигада ҳар бир ўйин кучли босим остида ўтмоқда. Агрессивлик табиий ҳол. Ўйин номига яраша дерби. Бундан ташқари очколар орасидаги тафовут ҳам катта эмасди. Футбол шундай ўйин, агар футбодлчи майдонга чиқиб характерини кўрсата олмаса унга майдонда жой йўқ. Биз бу даражадаги муштлашувларгача борадиган ўйин тарафдори эмасмиз. Босим бўлиши керак, ҳужумда олдинга ўтишди. Ўйиннинг ҳолатига таъсир қилмайдиган босим уюштиришни футболчиларга тушунтирамиз. Майдонга чиқиб мушталашиб жанжал қилишларни ўзим қоралайман, бу футболни ўлдиради. Ўйин катта темпда давом этаётган эди. Чемпионлик учун охиригача курашамиз. Умид бор экан шунга қадар жамоа биринчи ўрин учун курашади. Ҳозирда жамоада руҳий тушкунлик бўлиши мумкин. Бу ҳолатдан футболчиларни олиб чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. 





Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика