UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  21 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  15 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  371 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  20 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  34 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  9 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас" Янгиликлар

Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"

U-17 Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичида Италияга учралган мағлубиятдан сўнг Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

Учрашув давомида ўзбекистонлик футболчилар кўп марта майдонда сирпаниб кетишди, бунга пластмасса тишли бутсалар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Мураббий ушбу ҳолатга изоҳ берди ва муаммога айнан бутсалар сабаблигини тасдиқлади.

"Терма жамоани қабул қилиб олганимда ҳам бу нарсага қарши курашганмиз. Терма жамоа аъзосида 2-3 жуфт бутса бўлиши шарт деб доим айтиб келамиз. Ҳар хил майдон бўлади, шароит ҳар хил. Бу тўғрисида жуда кўп марта огоҳлантирганмиз, агар менинг гапларим нотўғри бўлса, бирор футболчи чиқиб гапирсин. Футболда майда деталлар бўлмайди. Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Учинчи голда ҳам футболчи оддий ҳолатда йиқилиб тушди. Бу ҳолатлар барибир ўйинга таъсир кўрсатди. Хайронман, футболчиларга буни такрор ва такрор айтганмиз. Бу эътибордан четта қолдириладиган нарса эмас. Футболчилардан доим профессионалликни талаб қиламиз, аммо бугун шундай нарса содир бўлди", -дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +10   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+3   
18 ноя 22:56:46
Фарход
Шу форма , бутса ишлаб чикарадиган гиганд компаниялар ( пума , адидас ва бошкалар ) йиллар давомида махсулотини янада яхшилаш устида ишлайди -тажрибалар утказади, кейин сотади, себир-ми собир-ми качондан бери ишлаб чикаришни бошлаган, кимга тегишли, нега УФА именно Собер билан шартнома килган,
+1   
18 ноя 23:36:43
MENTAL!ST
Bundan oldingi o'yinlarda ham nega bizning futbolchilar oddiy vaziyatlarda yiqilib tushayapti deb o'ylagandim, demak, butsalarimiz sifati yaxshi emas ekan-da? Bugun ham keraksiz joylarda oddiy yiqilib tushaverishdi.
+1   
18 ноя 22:52:34
Bekzod Sharipov
Hamma shunga e'tibor qaratibdi. Butsalar sifatsiz shekilli?? Tekshirib aniqlashtiringlar.
+1   
18 ноя 22:47:47
Sardorbek..
Saber bratni brendimidi??
+1   
18 ноя 22:45:33
barselona7
Мағлубиятга бутсалар сабаб бўлди демоқчи эмасману аммо гапида жон борга ўхшайди. Ўйин давомида сирпанчиқ устида ўйнагандек бўлишди футболчиларимиз. Бренд қайси фирманики? Puma ми ёки 7Saber бутсалар ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйганми?
   
18 ноя 23:51:43
Bahrom Abdurahmonov
Sifatsiz forma haqida gapirib to'g'ri qildi.
Chunki ko'pincha katta biznes egalari mahsulot sifati haqida xabardor bo'lolmaydi, chunki o'rtada yolg'on ma'lumot beradiganlar bo'ladi.
   
18 ноя 23:39:10
Фарход
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Интернетда бренд таъсисчиси ҳақида ёзсангиз чиқади. Шунда ким нима учун шартнома қилганлиги ҳақида умуман барча саволларингизга жавоб оласиз.
Рахмат Дуст.
   
18 ноя 23:34:19
Azizbek Rustamovich
Otabek Umarov brendi ekanligini o‘zi yetadi. Islombek katta ehtimol bilan kechirim so‘rab, ayb o‘zida ekanligini, shunday muborak tabarruk brendga tuxmat qilganini aytib chiqsa kerak
   
18 ноя 23:33:32
safo78
Биз шу кунларга етиб келганимизга шукр кимсан европа грандларидан мағлубиятга учраб ҳазм қилолмаяпмиз.
Худо хохласа бу боллар бунданда кучайиб қайтишади.
Исломжон СИЗГА ҳам рахмат.келгуси Ишларга омад.
   
18 ноя 23:19:29
From Earth
Андижан фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен хам шунга жавоб тополмадим агар футболчи Ота онаси олиб берса бу жуда киммат туради бундан чикди талантли кучли футболчи камбагал оиладдан бу́лса четда колиб кетаверарканда Унда футболимиз кандай ривожланади ёки УФА таминлайдими ?
Бутсани футболчилар олишини энди билибман...
   
18 ноя 23:19:18
Mahmud Ttww
Саберми, собирми бу компания махсулотларини мажбуран таъминлашга чек қўйиш керак, формалари акасини кийимидай шалвираб ётибди, асосийси бутсалари сифати пастлиги ўйинга таъсирини ўтказди, тўғри гап ҳар футболчиларни 3та ҳар хил тишли бутсалари майдонни ҳолатига қараб танланади, бу нарсани наҳотки УФА билмайди.
   
18 ноя 23:18:18
Бахтиёр Ашуров
Лекин сен аввал асабингни жиловлашни ўргансанг бўларди!
   
18 ноя 23:17:59
Абдулазиз Кодиров
Бу интерювси хам сериал болади хали энди 2-кисми экан 3,4567чи сериалари чикади эртага
   
18 ноя 23:17:49
Islomiddin Qurbonov
Saber brendi kimga tegishli ekanligini hamma biladi...Futbolka lar qopga o'xshaydi...Dizayn juda ham xunuk ishlangan..Tekinga bersa ham bu formani olmayman...
   
18 ноя 23:15:33
barselona7
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу форма , бутса ишлаб чикарадиган гиганд компаниялар ( пума , адидас ва бошкалар ) йиллар давомида махсулотини янада яхшилаш устида ишлайди -тажрибалар утказади, кейин сотади, себир-ми собир-ми качондан бери ишлаб чикаришни бошлаган, кимга тегишли, нега УФА именно Собер билан шартнома килган,
Интернетда бренд таъсисчиси ҳақида ёзсангиз чиқади. Шунда ким нима учун шартнома қилганлиги ҳақида умуман барча саволларингизга жавоб оласиз.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика