Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"
22 фев 18:54
Янгиликлар
Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"
Навбатдаги тайёргарлик ишлари Фарғонада давом этади. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов тайёргарлик жараёни билан боғлиқ саволларга жавоб берди.
— Туркиянинг Анталья шаҳрида якунига етган ўқув-машғулот йиғини ҳақида фикр билдирсангиз.
— Туркиядаги йиғин жуда фойдали ўтди. Асосий мақсад – жамоани янги мавсумга жисмонан ва тактик жиҳатдан тайёрлаш эди. Режалаштирилган машғулотлар тўлиқ бажарилди. Иқлим ва шароит ҳам бизни қониқтирди. Энг муҳими, футболчилар йиғин давомида фақат ишга эътибор қаратишди, интизом ва хоҳиш юқори даражада бўлди.
— Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги бўйича режалар бажарилдими?
— Ҳа, режалар деярли тўлиқ бажарилди. Йиғинлар бошида белгиланган юкламалар босқичма-босқич оширилди. Кейин эса ўйин ритмига мослаштирилди. Ҳозир жамоа керакли фунционал ҳолатга яқинлашди. Асосий вазифа – мавсум давомида шу ҳолатни сақлаб қолиш.
— Йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик ва назорат учрашувлари ўтказилди. Ушбу ўйинлар орқали асосий таркибга номзодлар аниқлаб олиндими?
— Назорат ўйинлари биз учун муҳим камчиликларимизни очиб берди. Айрим позицияларда рақобат кучайди. Айрим футболчилар ўзини яхши томондан кўрсатди. Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди, қолган позициялар бўйича эса рақобат давом этади.
— Жамоа янги тактик кўрсатмаларни қай даражада ўзлаштирди?
— Албатта, бир йиғинда барчасини мукаммал ўзлаштириб бўлмайди. Лекин футболчилар ғояни тушуниб етди, бу энг муҳими. Ҳужумдан ҳимояга ва ҳимоядан ҳужумга ўтиш тезлиги анча яхшиланди. Энди расмий ўйинлар орқали буни янада мустаҳкамлаймиз.
— Биринчи тур олдидан режалар қандай?
— Биринчи турга максимал тайёр ҳолатда киришни мақсад қилганмиз. Асосий эътибор ўйин интизоми ва хатоларни камайтиришга қаратилган. Вазифамиз – натижа билан бирга барқарор ва ҳужумкор ўйинни намойиш этиш.
— Жамоа ичидаги муҳит қандай?
— Муҳит яхши. Ёшлар ва тажрибали футболчилар ўртасида мувозанат бор. Бир-бирини қўллаб-қувватлаш кучайган, рақобат эса соғлом. Бу эса жамоа ривожланиши учун энг муҳим омиллардан бири.
— Умумий қилиб айтганда, Туркиядаги йиғинлардан кўнглингиз тўлдими?
— Ҳа, умумий ҳисобда йиғиндан қониқдик. Албатта, ҳал қилиниши керак бўлган жиҳатлар бор, лекин бу табиий жараён. Энг муҳими, жамоа янги ғояларни тушунди ва мавсумни бошлашга тайёр ҳолатга келди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар