UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ПСЖ санкциялардан қўрқди  0 01:16"Бавария" "Реал"га ўтиши кутилаётган футболчига шартнома таклиф қилди  2 00:55Руд ван Нистелрой: "Келажакда МЮ бош мураббийи бўлишни истайман"  0 00:13Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Жерардни, "Ал Насср" Лямушини мағлуб қилди  1 23:51Италия термасининг қайдномаси эълон қилинди  3 23:13Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак"  0 22:40Илёс Қурбонов: "Сурхон" ва "Насаф"га қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  12 22:13Португалия термасининг қайдномаси эълон қилинди  2 21:47Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин  2 21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  2 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  15 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  11

Иско "Севилья"да маоши қанчага пасайганини ва ким сабабли клубдан кетганини айтди Янгиликлар

Иско "Севилья"да маоши қанчага пасайганини ва ким сабабли клубдан кетганини айтди

Теглар :  Иско "Севилья"
Иско "Севилья"дан кетганида анчагина хафа бўлгани борасида гапирди.

Иско "Реал"даги 9 йиллик фаолиятидан кейин 2022 йилнинг ёзида "Севилья"га ўтганди. Бироқ у клуб спорт директори Мончи билан жанжаллашиб қолганидан кейин "Севилья"дан кетишга мажбур бўлди.

- "Севилья"да бахтиёр эдим. Ҳа, қийин даврларни ўтказаётгандик. Бироқ олдинга ҳаракат қила олишимизни билардим ва якунда шундай бўлди ҳам.

Аммо барчаси ҳам матбуотда ёзилаётгандек каби эмас. Севильядагиларнинг фикрича, мен барчани ташлаб қочгандекман. Бироқ мен ундай футболчи эмасман. "Реал"да узоқ вақт ўйнаб, таслим бўлмасликни ўргандим ва асосий таркиб учун доимо кураш олиб бордим. Баъзида ишлар яхши кетарди, баъзида эса йўқ. Аммо ҳеч қачон ташлаб қочмаганман.

Уйга оғир ҳиссиётлар билан қайтдим. Лопетеги қўнғироқ қилиб, бу ерда яхши жамоа борлигини ва менинг хизматларимга қизиқиш билдираётгани сабабли бу ерга ўтгандим. Жуда ҳаяжонланиб кетгандим.

"Реал"даги маошимни инобатга олсак, маошим 4 баравар камайишига ҳам рози бўлдим. Клубга ўтганимдан кейин менга трансферга Мончи қарши бўлганлигини айтишди. Бироқ мен ўзимга ишонган мураббий учун футбол ўйнашни истадим, бироқ ишлар...

Тасаввур қилинг, мен қандай ҳолатда уйга қайтганман. Севильяга 4 ой олдин уч фарзандим билан келгандим, бироқ энди келажагим қандай бўлишини ҳам билмайман. Қийин, аммо кучли бўлиш ва келажакка ижобий қараш керак эди.

- Шундай ҳолатдан кейин йиғламадингизми?

- Йўқ. Ўзимдан афсусландим. Доимо футболдан завқ олганман, совринлар ютганман. Спортнинг бу тури билан яшаганман.

Ҳа, жуда қаттиқ хафа бўлгандим. Лекин бунга эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. 31 ёшдаман, ҳали анча вақт футбол ўйнашим керак ва шу сабабли меҳнат қиляпман, - деди Иско.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика