

Ушбу баҳс 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.
"Олдимизда ажойиб ўйин кутиб турибди. Аргентина - дунёнинг энг яхшиларидан бири, таркибида Лео Месси мисолидаги ажойиб футболчилари бор.
Уларнинг барчаси катта клублар таркибида ўйнамоқда. Улар ўзларига катта масъулиятни бўйнига олишади ва турнир давомида бор кучини бериб меҳнат қилади.
Энг яхшиларига қарши ўйнаш менга ёқади. Мессига қарши ўйнаш - ўзгача вазият. У билан юзма-юз ўйнаш - ажойиб ҳолат.
Аргентинанинг Саудия Арабистонига қарши ўйини натижаси мени ҳайрон қолдирди. Саудия Арабистони тартибли ва режали ўйнагани учун ютди", - деди Лосано.



