UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  1 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Ирвин айни дамда АПЛнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси кимлигини айтди Янгиликлар

Ирвин айни дамда АПЛнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси кимлигини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Денис Ирвин АПЛда айни дамдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси кимлигини айтди.

"Албатта, Люк Шоу. Алекс Теллеснинг келиши унинг савиясини кескин ортишига сабаб бўлди. Унга яхши рақобатчи келгани менга ёқди.

Ўтган мавсумда у Брэндон Уильямс билан бирга ўйнади, унда ҳам ўсиш кузатилди. Теллеснинг келиши Шоуга анчагина фойдали бўлди. Менимча, у айни дамда АПЛнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси.

"Челси"да Бен Чилуэлл бор. Ҳа, клуб оғир дамларни бошидан ўтказмоқда, бироқ у ҳам бу эътирофга даъвогарлик қила олади. Балки, Райан Бертран ва Энди Робертсонни ҳам шулар сафига қўшишим мумкиндир. Люк ростдан ҳам "Манчестер Юнайтед"да йилдан йилга кучайиб бормоқда.

Ҳа, жароҳат олганидан кейин ритмни топиб олиши қийин бўлди. Бироқ унга ҳам дам бериб туриш керак деб ҳисоблайман. Ўтган мавсумда Брэндон, ҳозир эса Теллес Шоу билан рақобат қилаётганини ҳисобга олсак, Оле яхшигина муаммоларга учрайди.

Ўйинлар сони борасида 4 ойда барчага имконият берилади. Барчага таркибнинг катталиги муҳим. Люк жамоанинг бир умрлик муҳим футболчиси бўлиб қолишини инобатга олсак, унинг юқори жисмоний ҳолатда бўлиши энг асосийси.

Шоу узоқ йиллар олдин, ёш болалигида катта сумма эвазига олиб келинганди. Ҳимоячи сифатида барча ҳам хато қилади. Шу орқали барчадан кўп нарсани ўрганиб юриш керак. Бироқ 34-35 ёшга кирганда бундай хатолар қилиш ярамайди", - деди Ирвин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика