Ироқ миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Tolibjon Qosimov
18 июл 2016
Ўзбекистон терма жамоаси 24 июль куни Тошкентда Ироқ терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Радхи Шенаишил бошчилигидаги Ироқ миллий терма жамоаси ушбу ўйинни ўтказиш учун тунда Тошкентга етиб келди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги ўйин 24 июль куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичида иштирок этади. Жамоа 1 сентябрь куни Австралия меҳмони бўлади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia