Иқбол Маликжонов: "Омад мезбонлар томонида бўлди"

Narzulla Saydullayev
29 июл 2016
Ўзбекистон кубоги,чорак финали доирасидаги “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин Қўқон жамоасининг ёш ярим ҳимоячиси Иқбол Маликжонов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.
- "Бухоро" билан ўйин шиддатли бўлишини олдиндан кутган эдик. Давралар оралиғида яхши тайёргарлик ўтказдик. Биринчи таймда ўйинимиз анча қовушаётган эди. Тажрибали ҳимоячимиз Жалил ака Кимсановнинг жароҳат олиб майдонни эрта тарк этиши ҳам ўйинимзга ўз таъсирини кўрсатди деб ўйлайман. Қолаверса омад ҳам мезбонлар томонида бўлди. Омад кучлиларга боқади деган гап бор. "Бухоро" жамоасига ярим финалда ҳам омад тилайман. Биз энди бор эътиборимизни “Обод” билан бўладиган ўйинга қаратамиз", – дейди Иқбол Маликжонов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia