UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  23 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  4 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  1 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  3 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  13 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  6 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

Иқбол Маликжонов: “Мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш” Янгиликлар

Иқбол Маликжонов: “Мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш”

Ўтган ҳафтада Фарғонада бўлиб ўтган “Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол тури бўйича ўтказилган мусобақасида мезбонлар – Фарғона вилояти терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди.

Тажрибали мутахассис Баҳром Ҳайдаров бошқарган жамоа сафида “Қўқон-1912” клуби вакили Иқбол Маликжонов ҳам бор эди. Ушбу мавсумнинг кашфиёт футболчиларидан бири бўлиши кутилаётган ёш ярим ҳимоячи билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– “Универсиада-2016” спорт мусобақасидан олинган таассуротлар билан ўртоқлашсангиз?

– Таассуротларим билан олам. “Универсиада-2016” юқори савияда ташкил этилди. Мусобақанинг ҳар бир куни ҳаётимдан усмас из қолдирди. Айниқса, кумуш медал олганимдаги ҳолатимни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мусобақа сабаб бошқа вилоятда таҳсил олаётган талабалар билан танишдик, фикр алмашдик. Бу биз учун катта тажриба бўлди.

– “Универсиада-2016”да кумуш медал соҳибига айландингиз…

– Айни дамда, Фарғона давлат университетининг иқтисодиёт факультетининг иккинчи курс талабасиман. Ўқишни тугатганимдан кейин иккинчи мутахассислик бўйича таҳсил олмоқчиман. Демак, менда кейин “Универсиада”да қатнашиш имконияти бўлиши мумкин. Кейинги сафар вилоятимиз терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

– Қайси ўйин сиз учун қийин бўлди, ярим финалми ёки финал?

– Одатда бундай мусобақаларда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Лекин рим финалда катта куч сарфлаганимиз боис, ҳал қилувчи баҳсда бироз қийиналдик. Тошкент шаҳри терма жамоаси сафида бир қатор ўзбек футболининг юлдузлари тўп суришди. Бизнинг таркибимиз ҳам кучли эди. Аммо финалда омадимиз келмади. Ушбу баҳсда ким биринчи бўлиб тўп киритса ўша ғалаба қозониши мумкин эди. Рақибимиз иккита тезкор гол киритиб, ғолибликни қўлга киритди.

– Ўтган йили Ёшлар лигасида тажриба тўлаб, жорий мавсумда Олий лигада ўйнай бошладингиз. Элитадаги дебютингиз ҳақида нима дея оласиз?

–  Ҳар бир ёш футболчи кучлилар сафида тўп суришни орзу қилади. Менинг ҳам ниятим амалша ошиб, 3-тур доирасидаги “Андижон”га қарши кечган баҳсда Олий лигадаги дебют ўйинимни ўтказдим. Ўша учрашувда захирадан майдонга тушдим. Кейин эса Қаршида “Насаф” билан бўлган беллашувда асосий таркибда ҳаракат қилдим. Тан оламан, бошида ҳаяжон бўлди. Лекин кейинчалик ўзимга бўлган ишончни ҳис эта бошладим. Менинг мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш.

Кези келаганда, менга ишонч билдирган барча мураббийларимга миннатдорчигимизни изҳор этмоқчиман. Шунингдек, бизни доим қўллаб-қуввталаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди.
«Футбол Экспресс» газетасидан олинди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика