UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  2 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  2 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  10 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  55 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  122 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2

Инзаги дербидан олдин: "Милан" яхши ҳолатда эмас, аммо улар амалдаги чемпион" Янгиликлар

Инзаги дербидан олдин: "Милан" яхши ҳолатда эмас, аммо улар амалдаги чемпион"

"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия доирасида "Милан"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Биз кўплаб дербиларда қатнашганмиз ва уларнинг барчаси турлича. Италия Кубогидаги ғалаба бизга иккинчи совринни қўлга киритишимизга сабаб бўлди. Чемпионатда эса натижалар кўнгилдагидек эмас. Шу боисдан бундай ўйинларда концентрацияни йўқотмаслик керак. Жамоалар ўз олдига қандай мақсад қўйганига яраша очколар жамғаради.

Сўнгги икки йилда скудеттога эга чиққан, Италия Суперкубогида ўйнаган жамоалар ўйнашади. Бундай пайтда барчасини бир эпизод ҳал қилиши мумкин. "Милан" сўнгги ўйинларидаги каби ўйин кўрсатади деб ўйламайман. Бу жамоани қаттиқ ҳурмат қиламан. Бизни кучли дерби кутмоқда.

Балки "Милан" яхши ҳолатда эмасдек кўринар. Аммо улар ЕЧЛнинг 1/8 финали иштирокчиси, амалдаги чемпион. Уларда сифат юқори, шу сабабли диққатни, хушёрликни йўқотмаслик керак. Шунингдек, доимо нималарга қодир эканлигимизни исботлай олайлик", - деди Инзаги.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика