

Мезбонлар форварди Иньяки Уильямс жароҳат туфайли баҳсда қатнашмади. У 2016 йилдан бери илк бор чемпионат доирасидаги ўйинни ўтказиб юборди. У охирги марта 2016 йил 17 апрель куни “Малага”га қарши баҳсда майдонга тушмаганди.
Шундай қилиб, Иньякининг мусобақада кетма-кет ўйинлар (251 та)да қатнашиш бўйича рекорди шу жойда тўхтади.



