UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  3 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  4 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  24 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  27 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  11 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  10 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  11 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  11 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  11 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  3

Интервью. Омар Момани Балотелли, Ўзбекистон ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

Интервью. Омар Момани Балотелли, Ўзбекистон ва бошқалар ҳақида

Машҳур карикатурачи рассом Омар Моманининг championat.asia сайтига берган эксклюзив интервьюси!

-Нима учун Балотеллини доимо чўчқа билан бирга чизасиз? Бу кўп мухлислар учун қизиқ...

Балотелли уйида ҳақиқатдан ҳам чўчқа боқади. Унинг номи Супер. Мен уни расмларини айнан ўша чўчқаси билан бирга чизиб кўрдим. Қарасам, ушбу комбинация муваффақиятли чиқди. Шундан сўнг Балотелли ҳақидаги суратларимга унинг чўчқасини ҳам қўшиб чизишни бошладим.


-Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги мамлакатлардан бири ва ўз вақтида Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган. Пойтахти эса Тошкент шаҳри.

-Ўзбек футболи ҳақидачи, нималарни биласиз?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиёдаги кучли ва қийин рақиблардан бири. Терма жамоа ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Бироқ, улар исталган рақибга бошоғриқ бўладилар.
Шунингдек, улар Осиё Кубоги ўйинларида ҳам мувваффақиятли иштирок этадилар.
Терма жамоа футболчиларидан Россияда фаолият олиб бораётган Виталий Денисовни ҳам биламан.

-Нима учун Осиё футболи, ҳусусан Осиё Чемпионлар Лигаси ҳақида суратлар чизмайсиз?

Менинг goal.com билан лойиҳам асосан Европа мамлакатлари лигасига қаратилган. Бироқ,  бошқа қитъалар футболи ҳақида ҳам турли суратлар чизишни мақсад қилиб қўйганман.

-Севимли жамоангиз қайси?

Италиянинг “Милан” клуби.


-Ҳозирги кунда дунёнинг энг машҳур карикатурачисисиз. Бунда goal.com сайтининг ўрни катта. Сизни карикатура оламидаги Месси деб тасаввур қиладиган бўлсак, кимни Роналду деб ҳисоблайсиз?

Ушбу сайт менинг суратларимни дунё бўйлаб ёйилишида катта роль ўйнади. Лекин, мен ўзимни ушбу соҳанинг Мессиси дея олмайман. Менга Рикардо Мацолли, Руди Гундерсен, Марко Зиас, 442oons ва бошқаларнинг ҳам суратлари ёқади.


-Иордания терма жамоасининг ўйинларини кўриб турасизми? Агар кўрсангиз, уларнинг Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинларини кўрганмисиз?

Иорданиянинг барча ўйинларини кўраман. Шунингдек, жамоанинг Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинларини ҳам кузатганман.

(Рассомнинг ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Иордания - Ўзбекистон тўқнашувига атаб чизган сурати. "Пахтакор"да чироқлар ўчиб қолгани ёдингиздами?)


-Ўзбек футболи мухлисларига тилакларингиз...

Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогида ғалаба қозонишни ва Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларидаги омадли иштирокни тилайман. Уларга чин қалбимдан омад тилайман!



Жавобларингиз учун раҳмат!

Интервьюнинг рус тилидаги кўриниши

Интервьюнинг инглиз тилидаги кўриниши


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика