UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  1 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  5 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  16

Интервью. Луи ван Гал: “Европанинг тўртта кучли чемпионатида ғолиб чиқишим учун МЮ билан чемпион бўлишим зарур” Янгиликлар

Интервью. Луи ван Гал: “Европанинг тўртта кучли чемпионатида ғолиб чиқишим учун МЮ билан чемпион бўлишим зарур”

Халқаро Чемпионлар Кубогида “Барселона”ни мағлуб этгандан кейин бир неча соат ўтгач, “МЮ” бош мураббийи Луи ван Гал британиялик журналистлар билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб қайтарди.


“Daily Mail” бу интервьюни тўлиқ кўринишда ўқувчиларига ҳавола этди.


- Луи, ўтган йили сизга барбод бўлган жамоа қолганини айтган эдингиз. Уни тўғрилаб бўлдим деб ҳисоблайсизми?

- Айни пайтда жамоамизда кўпроқ тўғри уйғунлик бор. Ҳар бир позицияга 2 нафардан футболчи мавжуд, ўтган йили аксарият матбуот анжуманларида айнан шу ҳақида гапиргандим. Бизда тўғри тақсимот йўқ эди ва мен футболчиларни улар ўйнашга кўниккан позициялардан бошқа жойда синаб кўришга мажбур бўлгандим.

Бу тарафдан яхшироқ кўринишдамиз, лекин тайёргарликни одатдагидек олиб боряпмиз. Ўйинчилар мен ва мураббийлар билан йил давомида ишлаб, фласафамизга кўникиб улгуришди. Энди янги ўйинчилар билан ҳам шуни амалга оширамиз. Бу ҳар йили рўй беради, чунки таркибни ҳар доим янгилаб бориш керак.

- Ўтган йили чемпион ва сизнинг ўртангизда сезиларли фарқ бор эди. Бу йил уни қисқартириш учун етарлича имкон олдингизми?

- Ўша фарқ шунчаки бизнинг ёмон стартимиз оқибати эди. Агар мавсумни ёмон бошласангиз, сизни ёқимсиз сюрпризлар кутади.

- Ҳозир жамоа омадлироқ стартга тайёрми?

- Билмайман. Бу яна рўй бериши мумкин, лекин ҳар куни йигитларга айтаман: “Энг муҳим нарса айни пайтда “Тоттенхэм” билан биринчи ўйин”. “Барселона” билан учрашувда ўйинимиз натижадан кўра яхшироқ бўлди. Тўғри, натижа ижобий бўлди, лекин омад ҳам кулиб боқди. Агар омад бизга ўтган йили “Челси” билан сафардаги баҳсда боққанда, якуний натижа бошқача бўлиши мумкин эди.

- Ҳозирча 17 нафар ўйинчини қўйиб юбориб, 10 нафарини таркибга қўшиб олдингиз. Шунчалик ўзгариш қилишга тўғри келади деб ўйлаганмидингиз?

- Жамоани доимо янгилаш бориш зарурлигига ишонаман. Бу жанговар руҳни сақлаб қолиб, ҳар бир футболчини асосий таркибдаги ўрни учун курашишга мажбур қилишда керак. Келгунимгача бундай нарса қилинмаганди. Жамоада ёши 34-35 ёшга етган катталар кўп эди ва биз қисқартириш қилишга мажбур бўлдик. Бу қийин бўлганини тан олиш керак, чунки бу ерда янги эдим, аммо ҳаммасини дарҳол амалга ошириш лозим эди. Якунда танлов билан ҳолатга ойдинлик киритдим. Мавсумга тайёргарлик жараёнидан сўнг баъзи футболчиларга кетишга рухсат бердим ва харидларни августнинг охирги кунида қилдик.

- Уч йилда режалаштирган даражага чиқиб боришни ўйлаяпсизми?

- Умид қиламанки, фаолиятимни чемпион сифатида якунлайман. Бу ажойиб бўларди, “МЮ” ҳам шуни истайди. Мақсадим 4та чемпионлик совринига 4 мамлакатда эга чиқиш саналади – менимча, энг яхши 4 давлатда.

- Жорий мавсумда сизда ва жамоада премьер-лигани ютишга имконият борми?

- “Манчестер Юнайтед”да талабимизга мос келадиган ўйинчиларни харид қиламиз. Бизга ўтган ҳар бир футболчиҳақида шундай ёзишингиз мумкин. Сиз тўғри келган биринчи фамилияни айта оласиз, биз бундай қила олмаймиз.

Зарур футболчини танлаб олиш қийин. Футболчи, унинг клуби билан барча масалани ҳал қилиб, нарх ва бериладиган пулларни ҳал қилиш даркор. Барчаси сиз ўйлаганчалик осон эмас. Мемфис Депай анчадан буён иқтидорини кўрсатмоқда ва ўз ёш тоифасида энг яхшилардан бири. Буни матбуот ва жаҳон чемпионатидаги кўплаб мураббийлар эътироф этишди. Маттео Дармиан сафимизга кучли клубдан келмади, лекин у “Милан” тарбияланувчиси саналади. У кечроқ ўзини кўрсатди, лекин у жамоага худди Бастиан Швайнштайгер каби ёрдам беради деб ўйлайман. Бастин катта ва фойдали футболчи. Морган Шнайдерлин олдинга яна бир қадам ташлаши зарур, чунки “Саутгемптон”да у етакчи эди, бироқ энди у бу ерда. Мен унга ишонаман, чунки Морган ҳозир жамоамиз таркибида. Яна футболчилар керак, лекин ҳамиша ўзинг хоҳлаган ўйинчиларни жалб қила олмайсан.

- Қатъиятлик қарор қабул қилишда қанчалик муҳим? Барча ҳам Робин ван Персининг кетишига рухсат бермасди.

- Бу ҳам жараён. Бу бир йилни бирга ўтказганимиз натижаси. Барчани кузатиш лозим. Одамлар ван Перси ёқимтойим экани ва шу сабабли уни ҳимоя қилишим ҳақида ёзишди. Ҳа, баъзан шундай бўлгандир. Лекин якунда қайси футболчилар жамоанинг 4-поғонани эгаллашида кўп ҳисса қўшгани, кимлар озроқ ҳисса қўшгани ва кимлар умуман аҳамиятга эга бўлмагани ҳақида хулоса чиқариш лозим. Кейин эса қарор қабул қиласан. Қарор аниқ фактларга асосланган бўлиши керак, бошқа бирор нарсага эмас.

- Сиз “Ван Перси келаси мавсумда ҳужумда менга камроқ нарса беради” деб ўйладингизми?

- Менда ҳамиша Уэйн Руни бор. Мавсум давомида барча унинг ҳужумчи эканлигини ёзди, ҳозир эса ван Перси тўғрисида сўраяпсиз.

- Агар Руни жароҳат олса, “Манчестер Юнайтед” етарлича голлар ура оладими?

- Янузай қандай ўйнаётганини кўрдингизми? 2 ҳафтадан кейин Чичаритони кўрасиз, яна бирор ҳужумчи сотиб олармиз. Ҳар доим жамоадаги жараённи баҳолаб бораман.

- Ўйинчиларни сотиб олиш қийинлигини айтдингиз. Агар кучайишга эришимаса, ҳозирги ижрочилар билан қўйилган мақсадга эришиш мумкинми?

- Мен Янузай, Чичарито ёки Уилсонга ишонишим мумкин. Депай ҳам ҳужумчи вазифасида ўйнай олади.

- Эҳтимол, Руни сиз учун Серхио Агуэро “Сити” ёки Диего Коста “Челси” учун қилаётган ишни амалга ошириб берар?

- Руни бу мавсумда камида 25та гол уришини айтди. Ўтган йили энг яхши тўпурар 12, ван Перси 10та гол урди. Агар менда 25та гол урадиган ҳужумчи бўлса, яна Руни ўз ваъдасини амалга оширса, бу биз учун етарли бўлади.

- Демак, чемпионатни ютиш учун сизга 25та гол урадиган ҳужумчи зарурми?

- Фақат Руни эмас, бошқалар ҳам гол уриши керак. Ва биз камроқ тўп ўтказиб юборишимиз зарур.

- Одамлар ҳар доим Янузайни қанот футболчиси деб ҳисоблаган. Сиз эса уни ҳужумда ўйнай олади деб ҳисоблайсизми?

- Унга бу жойда ўзини кўрсатиш учун имконият бердим ва буни қанчалик бажараётганини кўриш лозим. У бунга қодир, “Барселона” билан учрашувда ҳужумчи сифатида маҳоратини намойиш этди.

- Арсен Венгер “МЮ” муваффақиятга йўлни сотиб олаётгани ҳақида гапирди. Шу туфайли сиз қарашларингиздан тийилиб туришингиз керак бўлади.

- Мен ҳамкасбларимни муҳокама қилмайман. Гаплари учун фақат улар жавоб берадилар.

- Лекин сиз ёшларни биринчи жамоага жалб этаётганингиз сабабли у ноҳақдек.

- Буни ёзишингиз мумкин, бироқ мен жавоб беришни хоҳламайман.

- Сиз учун энг муҳим нарса яна чемпионлик совринига тезроқ эга чиқишми?

- Жавобим тасдиқловчи бўлади деб ўйламайман. Биз учун муҳими – чемпионлик учун курашиш.

- Ортга боқиб, клублар футболига қайтганингизнинг биринчи йилида клубда ишлашсиз зерикиб қолганман дея оласизми?

- Майдонда бўлиш, машқ қилдириш ва ёшларни ривожлантириб бориш менга ёқади. Терма жамоа билан ишлаётганда футболчиларни йилда 8 марта кўрасан, асосий фарқ шунда. Лекин бу ҳам барибир ажойиб иш бўлганди, меҳнат туфайли муваффақиятга эришдик. Голландияда биздан буни кутишмаганди.

Мамлакат ажабланиб, миннатдор бўлди. У ерда буни кутиш қийин. Менда ўз мақсадларим бўлганди. Мен ишлаб, Европанинг 4 чемпионатида ғолиб бўлишни истаганман. Европа ва жаҳон чемпионатида қатнашишни ният қилгандим. Мундиалдан 6 ой аввал клублар футболига қайтишим тўғрисида айтгандим. Буни амалга оширдим. Жаҳон чемпионатидан кейин Англиядан таклиф олганим ҳақида таъкидлагандим.

- Агар 2 йилдан кейин “Юнайтед” бошқаруви янги шартнома таклиф қилса, бунга рози бўласизми?

- Ким билади? Бирор нарсани аниқ айтиб бўлмайди. Ўтган йили хотинимга Манчестерга боришимизни айтгандим, аввалроқ эса фаолиятимни 55 ёшда тугатаман деганман. 64 ёшга тўлишимга бир неча кун қолди ва мен ҳамон ишлаяпман.

- Иш сиз учун гиёҳванд модда кабими?

- Баъзида ундан қочиб кетаман, фарқи шунда. Икки марта ижодий таътил олганман ва улардан ҳеч бири бир йилга ҳам етиб бормаган. Лекин бу жуда яхши бўлганди. Рафиқам билан Португалиядаги ажойиб жойга йўл оламиз. Футболдан маълум муддатга қочиб, бошқа нарсалар билан овора бўлганман.

- Чемпионлик совринини қўлга киритмасангиз, 2 йилдан кейин кетишга тайёрмисиз?

- Албатта, бу жуда аламли бўлади. Бироқ бундай ҳолда мени “МЮ”дан бўшатиб юборишади.

- Клуб сиз айтган нарсаларни амалга оширгани учун босимни ҳис қиляпсизми?

- Шубҳасиз, клубда эътиборга эгаман, бироқ ҳар доим бошқарув кенгашини эшитишим керак. Ҳозир клубда қандай имкониятлар борлиги муҳим. Албатта, ўз сўзимга эгаман ва бу ерда турганимнинг асосий сабаби ҳам шунда. Ўзимга олаётган босим мавжуд, бироқ бу синов хоҳиш ва иштиёқимга тўғри келади. Ташқи босимга дош беришим учун менда ички босим мавжуд. Менда кўп энергия бор ва қўриқчилар менга бу тўғрисида гапиришади.

- Ҳозирги жамоани ван Галнинг “Юнайтед”и деб айтиш мумкинми?

- Йўқ, ҳозирча бу менинг жамоам эмас. Нима учун? Чунки бизга яна уйғунлик ва ўйинда ижодкорлик лозим. “Барселона” дарвозасига иккинчи гол ажойиб урилди. Ва футболчилар фақат машғулот орқали эмас, балки ўзлари шундай ҳолатларни ўйинда содир этишлари керак. Кейин биз буларни омухта қиламиз. Бизга ижодкор ўйинчилар керак. Масалан, “Челси”да Эден Азар, Виллиан ва Оскар бор, уларнинг бари ижодкор футболчилар. Бу дарвозаси олдида “автобус” қўйиб оладиган жамоаларга қарши учрашувларда жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз ижодкорликни янада оширишимиз шарт.

- Буни амалга оширадиган футболчилар борми?

- Албатта, бизда Руни, Мата, Депай, Янг, Янузай, Уилсон ва Эррера бор. Бироқ барчаси таққослаганда кўринади. Янг мавсумни зўр ўтказди, лекин у барибир Неймар эмас. Биз айнан шундай савиядаги жамоалар билан рақобат қилишимиз зарур.

- Жамоа ишқибозларига клуб совринларини топшириш пайтида сўзлаган нутқингиз маъқул келди. Бу олдиндан тайёрланганмиди?

- Йўқ, барчаси ўша ерда содир бўлди. Нималар дейишни аввалдан мўлжалламагандим. Ўшанда мавсумдан кейинги ҳиссиётларимни сўзладим. Оқшом оилавий байрамга ўхшаганди ва мен “YouTube”дан жой олишни ўйламагандим. Лекин сиз ҳақиқий Луи ван Гални кўрдингиз. “Челси”ни сафарда доғда қолдирганимизда, чемпионликка яқин бўла олиш имкониятига эга бўлганимизни гапирдим. Ўшанда рақибдан яхшироқ ўйнаб, мағлубиятга учраганмиз. Рақиб ягона имкониятдан гол урди, биз эса ўйиннинг баъзи қисмида тўп назоратини 80 фоизга етказиб, тўп киритмадик. Биз идеал футболга яқин ўйнадик. Уларни енгганимизда фарқни 5тага қисқартириб, “Челси”га босим ўтказган бўлардик. “Челси”да Азар, “Сити”да Агуэро исталган вазиятда тўп киритиши мумкин. “Барса”да Месси, Неймар ва Суарес мавжуд. Биз бу жамоалар билан рақобатлашишимиз керак. Шундай экан, бизга ижодкорлик борасида айнан шундай савиядаги ўйинчилар зарур.

- Бу иш сизга ташқаридан кўрингандек ёқадими?

- Мураббий ишонч ҳосил қилган биринчи нарса клуб раҳбариятининг қўллаб-қувватлашидир. Бу клубда мени улар жуда қўллашмоқда. Яна мухлислар ҳам бор. Бу осон эмас, лекин биз ўзимизга ишонамиз.

“Барселона” фантастик жамоа, лекин Неймар ва Месси билан улар кучлироқ. Бироқ уларнинг шундай таркибига қарши ўйнаш ҳам осон бўлмади. Бу мавсумга тайёргарлик жараёни ва алоҳида гапириш тўғри эмас. Биз ушбу жамоага қарши рақобат қила олишимизни тушуниб олишимиз керак. Умид қиламанки, Чемпионлар лигасида тўқнаш келсак, айнан шундай бўлади.

- Луи ван Гал қўл остида муваффақиятли футболчи бўлиш учун нима керак?

- Ўйинчи ва жамоавий ўйинчи сифатида нима қилиш лозимлигини аниқ тушуниш лозим. Фақат ўз позициянг эмас, балки бошқа позицияларда қандай ўйнаш зарурлигини тушуниш керак, бир-бирига ёрдам бериш шарт. Бундай ҳолатда жамоа кучлироқ бўлади. Шу сабабли фақат ўз позициянгизда эмас, балки жамоа муҳтож бўлган ҳолатлар бўйича ҳам кучайиб бориш керак.

- Криштиану Роналдуда сизга зарур юлдузлик мақоми бор. У “Олд Траффорд”га қайтиши мумкинми?

- Мумкин, бироқ айни пайтда бу имконсиз.

- Бу ишқибозларга ёққан бўларди, сизга-чи?

- Ҳа, албатта. Бироқ ҳозир бунинг иложи йўқ.

- Нега?

- Чунки унинг клуби, Роналду ва “Манчестер Юнайтед” бор. Ва клуб қанча сарфлашни хоҳлашини тушуниш лозим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика