UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  0 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  6 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  6 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  15 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  21 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  19 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  3 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  5 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  4 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  3 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  8 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0

Интервью. Дани Алвес: “Ўйлаган нарсамни гапираман” Янгиликлар

Интервью. Дани Алвес: “Ўйлаган нарсамни гапираман”

32 ёшли бразилиялик ҳимоячи Даниэл Алвес “Барселона” таркибида ишончли ҳаракатлари билан мухлислар меҳрини қозонган.

“FIFA.com”га берган интервьюсида у Бразилияда футболни ривожлантириш, илк клуби, ҳозирги муваффақиятлари ва бошқа масалалар хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Дани, 13 йилдан бери Испанияда яшайсиз. Бу кўчиш сизга шахс сифатида қандай таъсир кўрсатди? Бразилиядан энг фарқли жиҳат деб нимани кўрасиз?
- Шубҳасиз, таъсири катта бўлган. Европада ўсмирликдан катта ҳаётга ўтишга тўғри келган. Бу ерда шахс ва футболчи сифатида ўсиб боришга тажриба учун имконият бўлган. Ўшанда тўғри қарорга келганман деб ўйлайман. Бразилия билан солиштирсак, энг катта фарқ одамларда. У ерда трибуналарда ишониб бўлмас даражада ҳолат юзага келади. Испанияда эса омма ўзини бошқача тутади, улар ҳиссиётни кўрсатишда ўзларини анча босишади. Улар анча хотиржам. Бунга кўникасан, чунки севимли иш билан шуғулланиб, ортиқча нарсаларга эътибор бермайсан.


- Бразилиялик футболчилар жуда эрта бошқа мамлакатларга кўчиб ўтишади. Бу яхшими ёки ёмон?
- Ёмон. Албатта, оиласини таъминлаш мақсадида шундай йўл тутилади. Ҳозир Бразилияда оддий бўлмаган вазият ҳукм сурмоқда. Футбол клубларида ёш иқтидорларни ушлаб қолишга имконият етмайди. Улар яхшироқ ва фаолиятини давом эттириш учун қулай жойларни қидиришади.

- Шу сабабли Бразилия ва Аргентинада аввалги ўн йилликка нисбатан камроқ юқори савиядаги футболчилар етишиб чиқаётганига қўшиласизми?
- Қисман. Терма жамоалар мамлакат футболни ифода этади. Бразилия ва Аргентина ютуқлари туфайли ҳурматга сазовор. Лекин футбол жойида турмайди, у ривожланиб боради ва биз бу тараққиётдан ортда қолдик. Биз энг юқори савияда рақобатбардошликни сақлаш учун ҳаракат қиламиз. Ўйинчилар жаҳоннинг энг кучли чемпионатларида пайдо бўлишмоқда. Терма жамоани доимо юқори чўққида кўришни истаган бўлардик.

- Бразилия ва ўсмирлик пайтингизга қайтамиз. Машҳур бўлишни хоҳлагансиз. Ростдан ҳам болалигингиздан дастхат беришни машқ қилганмисиз?
- Ҳа! Ўзимни мусиқа ёки футболга бағишлашимни билгандим. Ҳар икки ҳолда ҳам дастхат беришимга тўғри келарди. Лекин шундай муваффақиятларга эришишни ўйламагандим – буюк клуб ва Бразилия терма жамоаси футболчиси бўлишни. Болаликда камроқ нарсаларни орзу қилгандим. Асл ҳолат эса кутганимдан ҳам ошиб кетди.


- Машҳурликнинг салбий тарафлари ҳам борми?
- Албатта. Футболни ўраб турган нарсалар ёқмайди. Спортни ёқтираман, бироқ у “сариқ матбуот” томонидан ҳаддан ташқари эътибор билан кузатилади. Бу ўйинга зарар етказади. Доимо кимнингдир назари остида турамиз. Аввал қизиқиш майдонда рўй бераётган нарсаларга қаратиларди. Ҳозир унинг атрофига кўчиб чиқилган.

- Бунга фаол қаршидек таассурот уйғотасиз. Нега?
- Чунки юзага келган ҳолатда озроқ чарчадим. Мен футбол ва майдондаги ўйинчилар ҳақида кўпроқ гапиришларини истардим. Футболчилар ўзлари топаётган маошни қандай оқлаётгани, қандай яшаётгани, майдонга тушиш учун қандай курашаётгани, айнан майдонда кураш олиб боришларини таъкидлашлари лозим. Бироқ ўз фикрингни айтаётганда норозилар топилади. Чунки одамлар фақат мақтовни эшитишга кўниккан, танқидни эмас. Бироқ бу шахсий фикрим, тушуняпсизми? Менга барибир: менда аниқ фикр бўлса, уни айтаман. Шундан кейин менга яхши ёки ёмон муносабатда бўлишлари муҳим эмас. Мен эркин одамман ва фикрларимни билдираман.


- Унда футболга боғлиқ саволга ўтамиз. Сиз ўйнаётган ҳозирги “Барселона” энг кучли деб ҳисоблайсизми?
- Охирги 5-6 йилда шунчаки ажойиб жамоани кўряпмиз. Одамлар бундай савияни сақлаб қолмаслигимизни таъкидлашган бир пайтда биз қайтамиз ва уни яна намойиш қиламиз. Бу ҳар бир ўйинчи орзу қилиши мумкин бўлган футболдаги барқарорлик савиясидир. Биз ғалабаларни коллекция қиламиз, чўққида қолишга интиламиз. Ғалабаларимиз гарови шунда. Навбатдаги рақиб жуда яхши тайёр экани ва биздан устун келиши мумкинлигини яхши тушунамиз, лекин бундай ғолиблик руҳига бошқа жамоани кўрмайман. Бу ишониб бўлмас ҳолат. Футболнинг ҳақиқий мухлислари учун “Барса” ҳайратланишга сабабдир.

 - Диққат марказда одатда Месси, Суарес ва Неймар бўлади. Буюк футболчилар қаторида Дани Алвес қайси ўринни банд этади?
- Камералар фақат баъзи ўйинчиларга улар ростдан буюк бўлгани учун қаратилади. Лекин такрорлайман, футбол фақат ҳужумдан иборат эмас, у – жамоавий ўйин. Масалан, шеригим Хавьер Маскерано охирги жаҳон чемпионатини ажойиб ўтказди ва мусобақанинг энг яхши футболчилари қаторидан ўрин олишга ҳақли эди. У амплуаси бўйича бузувчи ва матбуот уни шунинг учун тилга олмайди. Мен майдонда доим мендан кутишаётган ва шерикларимга зарур нарсаларни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Мен тўлиқ маънода жамоавий футболчиман. Бундай муносабат “Барса” футболчиларида мужассам. Ғалабаларимиз сабаби шунда. Шунча юлдузни бир жамоада бирлаштириш осон эмас. Уларнинг оддий бўлиб қолиши ҳам осон эмас. Ҳозирги кунда жамоамиз барчанинг ҳурматига сазовор бўлиши сабаби шу.


- “Барса”дан кейин фаолиятингизни қаерда давом эттирасиз?
- Ўз вақтида фаолиятимни ўзим бошлаган “Баия”да тугатишга ваъда берганман. Улар менга ўшанда футбол ҳаётига йўлланма берганига миннатдорчилик билдиришни шу тариқа мақсад қилганман. Бу мен ва клуб учун фойдали бўлган ҳолда фаолиятимнинг якуний қисмини ўша ерда ўтказаман. Яхши ҳолатда бўлиб, кутаётганларни алдашни истамайман. Бундай вариант барчани қониқтириб, менга фаолиятимни “Баия”да тугатишга ёрдам беради деб умид қиламан.
Мен мусиқа, мода ва саёҳатга қизиқаман. Улардан бирини ҳаётга олиб киришнинг ўзи ажойиб, учаласи бўлса яна яхши. Улар мени илҳомлантиради, мен ёқтирган нарсам билан шуғулланаман холос. Ўзимни келажакда футболда кўрмайман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика